RU

Последние новости

03:10ЕЧЛ. "Интер" "Қайрат"ни енгди, "Бенфика" "Байер"га ютқазди ва бошқа натижалар  0 03:00ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади  34 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Боруссия Д"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Ҳусанов захирада қолди  9 01:24ЕЧЛ. "Қорабоғ" "Челси" билан дуранг ўйнади, "Вильярреал" "Пафос"га ютқазди  2 00:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" ва "Локомотив" ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 00:35Лионель Месси МЛС 2025 йилнинг рамзий терма жамоасига киритилди  1 00:07Ашраф Ҳакими икки ойга сафдан чиқди  2 23:47Азизбек Абдумўминов: "Насиб бўлса, кубокни Ўзбекистонга олиб келамиз"  5 23:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон 1:2  2 23:15Флик "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпти. Мураббий клубда бахтли  5 22:57ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади  72 22:37Ислом Исмоилов: "Оғир учрашувда ғалаба қозондик. Ўйинни назорат қилдик"  15 22:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистоннинг гуруҳидаги иккинчи учрашувда Ирландия йирик ҳисобда ғалаба қозонди  4 21:59Фарҳод Нишонов: "Агарда улар ўз сифатларини яхшилай олишмаса, топ-футболчи бўла олишмайди"  0 21:39Мирко Йеличич "Олимпик-MobiUz"га қарши ўйиндан сўнг қисқа фикр билдирди  2

Наврўз Хаипов: "Орол" кучли учликка киришга ҳаракат қилади" Новости

Наврўз Хаипов: "Орол" кучли учликка киришга ҳаракат қилади"

Про_лиганинг 4-турида Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлган эди. Ўша учрашувнинг сўнги сонияларда ўз голи билан "Орол"ни мағлубиятдан қутулиб қолишини таъминлаган тажрибали ҳужумчи Наврўз Хаипов билан суҳбатлашдик.

- "Шўртан" билан учрашув ҳақида қандай фикрдасиз?
- Учрашув қийин бўлди. Бизларда очко йўқлиги боис фақат ғалаба қозониш учун бордик. Худога шукр охиригача ҳаракат қилиб, 1 очко олиб қайтишга эришдик. Дурангга лойиқ ўйин бўлди деб ўйлайман. Биринчи таймда бизда кўплаб имкониятлар бўлди, лекин фойдалана олмадик. Кейинги ўйинларда мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Ўз ўйининггиздан кўнглингиз тўлдими?
- 70-80 фоизга кўнглим тўлди. Биринчи таймда 1-2 имкониятдан фойдалана олмадим. Шунга қарамай ўйин охирида омадим келиб гол урдим.  Кейинги ўйинларда голим жамоамизга уч очко тақдим этса, шунда ўйинимдан тўлиқ қониқдим дея айта оламан.

- Бу мавсумда нечта гол уришни режалаштиряпсиз?
- Ҳар ўйинда гол уришга ҳаракат қиляпман. Аниқ бир сонни айта олмайман. Бу мавсумда кўпинча ярим ҳимояда тўп сураётганим боис ҳам, аниқ шунча гол ураман деб вада беролмайман.

- Наврўз Алимов билан бирга тўп суриш сизга қандай фойда беряпти?
- Ҳозир ҳужумчи позициясида тўп сурмаяпман. Адашимнинг бир ўзи ҳужумда ўйнаяпти. Қўлдан келганча унга ёрдам беришга ҳаракат қиляпман.

- "Орол" жамоаси бу мавсумда ўз олдига қандай мақсад қўйган?
- Иложи борича юқори ўринларни эгаллаб, мухлисларни хурсанд қилиш бизнинг асосий мақсадимиз. Биласиз "Орол" жамоаси мухлислар учун ўйнайди.  Иложи борича кучли 3 ликка киришга ҳаракат қиламиз. Балки келаси мавсумда ҳам шу таркибимиз сақланиб қолса, унда Суперлигага чиқиш учун ҳаракат қилишимиз мумкин.

Фурқат Юсупов суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика