RU

Последние новости

13:27"Интер" ҳужумчи учун 45 млн евро таклиф қилди  0 13:26Жалолиддинов, Эркинов, Абдихолиқов — ортга қайтган легионерларни олдинда нима кутмоқда?  0 13:11"Барселона" ҳужумчиси бошқа клубга ўтди  1 12:51Уче Бриан Нвадике: "Ўзбекистон аввалгидан кучлироқ"  0 12:38"Атлетико" сафидаги ЖЧ ғолиби Каталонияга йўл олиши мумкин  0 12:13АПЛ клуби Шешко учун 80 млн евро тўлайди  1 11:55Муҳаннад Ал Яҳё: "Ўз майдонимизда U-23 Осиё кубоги бош совринини қўлга киритишни хоҳлаймиз"  0 11:31"Манчестер Сити" 22 ёшли ҳимоячи учун 57 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр  6 10:36Лунин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  2 10:19"Барселона" президенти: "Клуб ёзда бошқа футболчи олмайди"  9 09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  10 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  10 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчисига таклиф билан чиқди  3 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” учрашувига оид маълумотлар Новости

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” учрашувига оид маълумотлар

12 май куни Наманганда “Навбаҳор” ва “Қўқон-1912” ўртасидаги водий дербиси бўлиб ўтади.

Олий лига 9-тур доирасидан ўрин олган мазкур баҳсга бўлган қизиқиш жуда юқори. Ушбу жамоаларнинг чемпионатдаги баҳсларига доир маълумотлар билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар шу кунга қадар Олий лига доирасида 22 марта ўзаро майдонга тушишган. Ўйинларнинг 15 тасида “Навбаҳор” ғалаба қозонган. Учта учрашув дуранг натижаси билан якунланган. Тўртта баҳсда қўқонликларнинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати 49-24, “Навбаҳор” фойдасига. Ўзаро ўйинларда наманганликлар 48 очко жамғаришган. Қўқонликларнинг бу борадаги кўрсаткичлари 15 очкога тенг.

Наманганда ўтган сўнгги бешта учрашув:

14.05.2016
Навбаҳор – Қўқон -1912 – 2:1

21.10.2015
Навбаҳор – Қўқон -1912 – 2:1

11.06.2003
Навбаҳор – Қўқон -1912 – 5:1

06.04.2002
Навбаҳор – Қўқон- 1912 – 2:0

26.06.2000
Навбаҳор – Темирйўлчи – 5:4

Учрашув ҳакамлари

Наманганда бўлиб ўтадиган “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги баҳснинг мамлакатимизнинг энг яхши  рефериларидан бири – Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди. Ўйин назоратчиси Сайфиддин Эрматов.

Ушбу ҳакам 7 апрель куни Қўқонда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Динамо” учрашувинини бошқарганди. Ўша ўйинда вакилларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

Навбатдаги водий дербисида вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика