RU

Последние новости

02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 01:45Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди  2 01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  0 00:24Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Леганес"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  41 23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  2 23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  21 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  5 22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  3 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  38 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  7 19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   2 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  8 19:18Суперлига. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  6

“Навбаҳор” билан бекор қилинган шартнома, ўзбек футболига етишмайдиган жиҳат ва аламли мағлубият ҳақида Жасур Азимов билан суҳбат Новости

“Навбаҳор” билан бекор қилинган шартнома, ўзбек футболига етишмайдиган жиҳат ва аламли мағлубият ҳақида Жасур Азимов билан суҳбат

Самарқанднинг “Динамо” клуби ярим ҳимоячиси ва жамоа сардори Жасур Азимов билан суҳбатлашдик.

Унинг футболга кириб келиши, “Динамо”даги шароитлар ва Ўзбекистон футболига нима етишмаётгани ҳақидаги фикрларини тақдим этамиз.

- Жасур аввало футболга кириб келишингиз ҳақида:
- Ўзим Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилганман. Ёшлигимдан футболга қизиққанман. биринчи мураббийим Анвар ака Юсупов бўлган. 6 ёшимдан футбол мактабига борганимда, менинг ёшимдаги жамоа бўлмаган, шунинг учун 9-10 ёшли болалар билан машғулот олиб борганман.

- Ҳозирда нималар билан бандсиз. Машғулотлар қай тарзда ўтказилмоқда?
- Ҳозирда карантин қоидаларига тўлиқ амал қилмоқдамиз. Уй шароитида тўп билан тўлиқ ишлаш имкони йўқлиги сабабли асосан жисмоний ҳолатимизни ушлаб туриш учун машғулот олиб боряпмиз. Ижтимоий тармоқда жамоадошларимиз билан гуруҳимиз бор. Ўша ерда мураббийимиз берган вазифаларни бажариб турибмиз.

- “Динамо” жамоасига келишингиз тарихи қандай бўлган?
- Аслида Муборакнинг “Машъал” клуби тарбияланувчисиман. “Динамо”га мени Рафаэл Баласанян таклиф қилган. Бир мавсум биринчи лигада ва Самарқанднинг "Регистон" жамоасида ҳам тўп тепганман. Кейинчалик “Динамо”нинг асосий таркибидан аста-секин жой олганман.

- Адашмасам сиз учун ҳозирча фаолиятингиздаги энг ёрқин мавсум 2017 йил бўлган. Ўша йил жамоада энг кўп ўйин ўтказган (25 учрашув, 2 гол) футболчи сиз эдингиз?
- Ҳа, эсимда. Ёрқин, лекин охири аламли мавсум бўлган. Чемпионатда 12-ўринни олишимизга қаранамасдан Про-лигага тушириб юборишганди.

- 2017 йил 15 май санасини эслай оласизми? Бу кун фаолиятингизда қандай аҳамиятга эга?
- Олий лигадаги биринчи голимни "Насаф” жамоасига урган кун (кулади)

- “Динамо” 2019 йил яна Суперлигага қайтарилди, моддий тарафдан ҳомийлар қўллаб-қувватлаб турган эди, вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов жамоага янги автобус совға қилди, лекин якунда жамоа яна мавсумни охирги ўринда якунлади. Жамоага нима етишмади?
- Жамоага тажриба етишмади деб ўйлайман. Про-лига учун йиғилган таркиб билан мавсумни бошладик. Биринчи даврада ўйлашимча жамоалар биз билан менсимагандек ўйнашди шекилли биринчи даврани яхши тугатдик. Лекин давралар оралиғида кучли футболчилар таркибга жалб қилинмади. Иккинчи даврада эса жамоалар биз билан жиддий рақобатга киришишди. Тенгма-тенг ўтган учрашувларда омад ҳам етишмади, ёш футболчиларимиз олий лига ўйинларида қатнашмаган ҳам эди. Бир-икки мағлубиятдан сўнг жамоа тушкунликка тушиб қолди. Баъзида учрашувлардан олдин "бугун яна ютқазамизми?" дейишарди. Ўйлашимча ўзбек футболига психологлар етишмайди. Футболчилар тушкунликка тушиб қолишади, мағлубиятга учрасак мухлислар ҳақорат қилиб ташлашидан чўчишади.

“Динамода” 6 йилдан бери фаолият олиб бораётган бўлсам ҳеч қачон жамоада молиявий қийинчилик бўлмаган, тўғри кечиктириб бўлса ҳам ойликларимизни беришади. Ҳокимият ва "Агромир" раҳбари Шавкат ака жамоани қўллаб туришди. Ўйлашимча Самарқандга "футбол муҳити" етишмайди. Футболчиларга эътибор етишмайди. Футбол соҳасида инсонлар ишлашмоқда, биз ҳаракат қилмоқдамиз лекин яна бошқа жиҳатлар ҳам бор.

- Сиз билан ўтган йили қизиқ вазият юз берди. 2019 йил бошида "Навбахор” билан 2+1 кўринишида шартнома имозладингиз. Кейинчалик “Динамо” Суперлигага қайтарилгандан сўнг шартномангизни бекор қилиб Самарқандга қайтиб келдингиз. Бунга нима сабаб бўлганди?
- 2018 йилги мавсум тугагандан сўнг “Навбаҳор”дан таклиф тушди ва уни қабул қилдим. Наманганга эркин агент сифатида борганим учун, жамоага “Динамо” Суперлигага қайтадиган бўлса шартномани бекор қила олиш ўз ихтиёримда эди. Бу бандни шартномага қўштирган эдим. Шу ўринда яна бир нарсани айтиб кетишим керак. “Навбаҳор”да оладиган маошим “Динамо”да оладиган маошимдан икки баробар кўп эди.

- Сиз билан ишлаган Баҳром Ҳакимов, Илхом Шарипов, Эдгар Гесс, Олег Тьюлкин, Даврон Файзиев, Тачмурод Агамуродовдан кимнинг сизга ўйин услуби ёқарди ?
- Ўйин услуби жиҳатдан Тачмурод Агамуродов, Равшан Хайдаров, "фақат олдинга бориш" жиҳатдан Даврон Файзиев ёқади.

- Самарқанд. Катта ва кўҳна шаҳар. Бу шаҳарга "катта футбол" керак. Бу йил мураббийлар ва футболчилар олдига Суперлигага қайтиш вазифаси қўйилганми?
- Кўҳна шаҳар бўлган билан ҳозир футбол фақат мухлисларга керак бўлиб қолган. Эътибор ва шароит йўқ. Йиғинни ҳам кеч бошладик. Ҳаттоки машғулот учун қониқарли майдон қилиб беришолмади. Мақсадга келадиган бўлсак жамоа ўзагини сақлаб қолган ҳолда Суперлигага қайтиш. Жамоада Тачмурод Шамакович ҳам олиб қолинди. Бир нечта тажрибали ўйинчилар келди. Булар Азамат Алланиязов, Алишер Юсупов, Аваз Агалиев.

Навбат блиц саволларга.
- Сиз томоша қилган энг қизиқарли финал?
- 2011 йил “Бавария” ва “Челси” ўртасидаги ЕЧЛ финали.
- Сиз учун дунё футболидаги энг кучли 3 мутахасис?
- Сэр Алекс Фергюсон, Пеп Гвардиола ва Жозе Моуринью.
- Фаолиятингиздаги энг оғир учрашув?
- 2017 йилдаги "Динамо" – “Навбаҳор” учрашуви. Ўшанда 0:1 ҳисобида мағлубиятга учрагандик.
- Сиз билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким?
- Абдужамол Исроилов.
- Сизнингча футбол тарихидаги энг кучли ўнг оёқ ва чап оёқ соҳиби?
- Албатта Роналду ва Месси.
- Сиз учун футбол тарихидаги энг кучли 3 футболчи?
- Месси, Роналду ва Роналдиньо.


- “Динамо”нинг кўп йиллик футболчиси ва жамоа сардори сифатида мухлисларга тилакларингиз бўлса марҳамат.
- Ҳозирда юртимиздаги вазиятни ҳис қилган ҳолда ҳамюртларимизга иложи борича уйда қолишларини, синовли кунлар тезроқ ўтиб кетишини ва тезроқ яшил майдонга қайтишни хоҳлардим. Шифокорлар ва ички ишлар ходимларига алоҳида раҳмат айтаман. Улар ҳозир ҳақиқий қаҳрамонлардир.


Фурқат Пўлатов суҳбатлашди.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика