RU

Последние новости

22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  11 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  2 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  12 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  17 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  11 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  2 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  10 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  6 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  2 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  4 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  14

"Навбаҳор": Ашурматов вилоят ҳокими ва клуб раҳбарияти билан учрашади Новости

"Навбаҳор": Ашурматов вилоят ҳокими ва клуб раҳбарияти билан учрашади

"Навбаҳор" навбатдаги мавсумга тайёргарликни 15 декабрдан бошлаши ҳақида аввал хабар бергандик.
Айни пайтда клубда дастлабки ўқув-машғулот йиғинини муносиб тарзда ўтказиш учун ҳозирлик кўрилмоқда. 15 декабрь куни жамоамиз аъзолари Наманганда тўпланиб машғулотларга киришадилар. 29 декабрга қадар давом этадиган машғулотлар асосан кунига икки маҳалдан ташкил этилади. Машғулотлар давомида асосий эътибор футболчиларни жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратилади.

Айни пайтда миллий терма жамоамиз билан Бирлашган Араб Амирликларида ташкил этилган йиғинда иштирок этаётган бош мураббий Бахтиёр Ашурматов 15 декабрь куни Наманганга етиб келади. Ашурматов вилоят ҳокими ва клуб раҳбарияти билан учрашиб, ҳал қилиниши керак бўлган бир нечта долзарб масалаларни ҳал қилишни режалаштирган. Бош мураббий терма жамоа билан Дубайда бўлиб турган бўлсада, “Навбаҳор”нинг тайёргарлик режаси ва клуб билан боғлиқ масалаларни бир зумга бўлсада унутгани йўқ. Аксинча, ҳар куни клуб раҳбарияти ва мураббийлар штабидаги ёрдамчилари билан алоқага чиқиб, ечилиши лозим бўлган масалалар борасида маслаҳатлашган ҳолда иш юритмоқда.

Ашурматов билан бўлган қисқа муддатлик суҳбатимиз давомида қуйидагиларни маълум қилди: “Наманганга борганимдан кейин 15 декабр куни имкон бўлса вилоят ҳокими билан учрашмоқчиман. Клуб раҳбарлари билан ўтадиган учрашувда ҳал қилиниши керак бўлган бир нечта долзарб масалаларга ойдинлик киритамиз. Бўлиб ўтган учрашув натижаларига қараб жамоани кучайтиришни бошлаймиз. Ҳозирда олдимизда турган биринчи масала, якунланган мавсумда жамоада ўйнаган етакчиларини “Навбаҳор”да олиб қолиш ва улар билан шартнома муддатларини узайтиришдан иборат. Ҳар йили “Навбаҳор”дан ўн нафардан ошиқ ўйинчи кетаётганди. Ўз навбатида уларнинг ўрни янгилар билан тўлдирилаётганди. Жамоада юзага келган айнан шу ҳолатга чек қўядиган пайт келди”.

Хуллас, мураббийнинг режалари улкан. Ашурматов суҳбат давомида “Навбаҳор” жамоасининг янги мавсумга кўрадиган тайёргарлик режасини ҳам маълум қилди. Унга кўра жамоамиз 2015 йилдаги дастлабки машғулотларни 4-17 январь кунлари оралиғида Наманганда ўтказади. Йиғин якунига етгач, жамоа аъзоларига уч кунлик таътил эълон қилинади. Шундан сўнг жамоамиз 21 январда Тошкентда тўпланади. Пойтахтдаги машғулотларни 9 мартга қадар ўтказиш режалаштирилган. Фақатгина йиғинлар уч босқичга бўлинган. Хусусан дастлабки босқич 4 февралда якунланади. Кейинги йиғинлар муддати эса қуйидагича кўриниш олган: 8-21 февраль ва 25 февраль - 8 март. 17 декабрь куни янги чемпионатга ташланадиган қуръадан кейин машғулотларнинг сўнгги босқич саналарига кичик ўзгартиришлар киритилиши ҳам мумкин. Тошкентда ўтадиган машғулотлар давомида бир қатор клубларга қарши назорат учрашувларини ўтказиш ҳам кўзда тутилган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика