RU

Последние новости

20:14Миржалол Қосимов: "Шубҳасиз, чемпионатнинг якуни қизиқарли бўлади"  2 20:11Суперлига. 100 дақиқа давом этган ўйинда "Локомотив" сўнгги сонияларда "Динамо"ни мағлуб этди  7 19:59Мбаппе Франциянинг навбатдаги йиғинига чақирилмади  0 19:35Денис Коростиченко: "Дуранг адолатли натижа бўлди"  2 19:32 "Балли, "Насаф! Балли, Рўзиқул!" - қашқадарёлик моҳир шарҳловчи Ҳусан Темировнинг таваллудига бағишланади  1 19:17"Манчестер Юнайтед" қишда "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:02Фарҳод Нишонов: "Жаҳон чемпионатига чиқиш йўлида исталган кучли рақиб билан ўйнашга тўғри келади"  1 18:22"Реал" Родри ёки Энцо Фернандесни сотиб олади, агар...  2 18:00Суперлига. Олмалиқда 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  11 17:31ОФК Чемпионлар Лигаси-2. Умар Эшмуродов жамоаси сафарда "Чонбук Моторс"га имкониятни бой берди   0 16:57"Ҳозирги ҳолатимни сўз билан таърифлаш қийин"   0 16:16Асаби бўшлар кўрмасин! "Барселона" жароҳат олган Пау Кубарси суратини чоп этди   6 15:47Ханс-Дитер Флик: "Бугун амалга оширган ишимиздан мамнунман"  1 15:15ОФК Чемпионлар лигаси-2. 4-турдан сўнг ғарбий минтақадаги ҳолат  10 14:42ОФК Чемпионлар Лигаси-2. "Чонбук Моторс" - "Селангор": Умар Эшмуродов асосий таркибда  0

Мухтор Қурбонов: “Шўртан”ни олий лигага қайтариш учун бор куч ва билимимни ишга солишга тайёрман” Новости

Мухтор Қурбонов: “Шўртан”ни олий лигага қайтариш учун бор куч ва билимимни ишга солишга тайёрман”

Ўтган ҳафта “Шўртан”нинг Қаршидаги офисида жамоа раҳбарияти, хомий ташкилот раҳбарлари ва клубнинг ишчи ходимлари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда ортда қолган мавсумдаги омадсизлик сабаблари таҳлил этилиб, йўл қўйилган хатолардан тўғри хулоса чиқариб олиш кераклиги ҳақида сўз борди. Шунингдек “Шўртан”нинг жорий йилнинг ўзидаёқ яна кучлилар сафига қайтариш ва жамоани аввалги қаддини ростлаш вазифа қилиб белгиланди. Йиғилишда бош мураббий масаласи ҳам аълоҳида кўриб чиқилиб, жорий мавсумда бошқарув пости Мухтор Қурбоновга ишониб топширилди. Охирги 1,5 йилдан буён “NBU-Осиё” жамоасини бошқариб келаётган Қурбонов учун аслида  Ғузор жамоаси бегона эмас. Чунки илгари футболчилик ва мураббийлик даврида давомида у айнан ушбу клубда фаолият юритган. Қурбонов 7 январь куни расман янги иш жойида фаолиятини бошлади. Шу муносабат билан ундан интервью олдик.

- Мухтор ака, “Шўртан”да илгари ҳам фаолияти юритганингизни яхши биламиз. Мана энди клубга бош мураббий сифатида қайтдингиз. Айтингчи таклиф борасида узоқ ўйландингизми ёки унга дарҳол ижобий жавоб берилдими?
- Айтиб ўтганингиздек “Шўртан”да илгари ҳам ишлаганман. Бу ердаги холатдан озми кўпми хабарим бор. Лекин олдин футболчи ва ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритгандим. Бу гал бош мураббийлик масъулиятини ўз гарданимга олишга қарор қилдим. “Шўртан” раҳбариятида ишлаб келаётган Облаёр ака Расулов билан илгари бу ерда футбол ўйнаб юрган кезларимдаёқ бир-биримиз билан илиқ муносабат ўрнатгандик. Худога шукур ҳалигача шундай. Жамоага таклиф этишаётганида менга яна олий лигага чиқиш асосий вазифалардан бири эканлигини маълум қилишгач, бундан бироз қувондим ва ишлашга тайёр эканлигимни билдирдим. Чунки ўз олдига аниқ ва юқори мақсадларни қўяётган клубда ишлаш, ҳар қандай мураббийга завқ бағишлайди. Шу жумладан менга ҳам бу қизиқ туюлди. Сабаби бош мураббий сифатида “Шўртан”ни олий лига олиб чиқишни жуда жуда истайман.

- Бундай маъсулиятли вазифани бажара олишингизга қанчалик ишонасиз?

- Биринч лига иштирокчиси “NBU-Осиё”да 1,5 йил давомида ишладим. Бу вақт оралиғида мураббий сифатида ўсишга эришдим деб ҳисоблайман. Чунки Тошкент клубида бош мураббий бўлганим туфайли, жавобгарлик тўлиқ менинг бўйнимда эди. Буни жуда яхши хис этдим ва имкон қадар ўзимни мураббий сифатида кўрсатишга ҳаракат қилдим. Биламан олдимда ҳозир жиддий ва аниқ мақсад турибди. Уни амалга ошириш учун бор куч ва билимимни ишга солишга тайёрман.

- Бугун янги иш жойингизда биринчи кунни ўтказдингиз (суҳбат 7 январь куни бўлиб ўтган). Айтингчи жамоадагилар сизни бош мураббий сифатида қандай қабул қилди?
- Ҳа, бугун Ғузорда илк машғулотни ўтказдик. Аввало футболчилар билан кичик бир мажлис ўтказиб, уларга бир мақсад йўлида барчамиз астойдил ҳаракат қилишимиз кераклигини айтдим. Йигитларнинг кўпчилиги билан олдиндан таниш бўлганимиз учун ҳам мени яхши қабул қилишди дея оламан.

- “Шўртан” таклифини қабул қилганингиздан сўнг ўз олдингизга қандай мақсадларни жорий этдингиз?
- Бу йил мен учун мураббий сифатидаги муҳим синов мавсуми бўлади. Масъулиятли ишни зиммамга олганимни тушуниб турибман. Албатта ўз ғояларимни амалда тадбиқ этмоқчиман. Биласизми “Шўртан”да бир йил ишламоқчи эмасман. Бу ерда астойдил ишлаб, жамоани олий лигада ҳам бошқаришни ният қилганман. Бунинг учун мавсум мобайнида бор билимимни бериб меҳнат қиламан.

- Клубда ишни аввало нимадан бошламоқчисиз?
- Энг биринчи навбатда футболчиларни ҳудди бир оила каби бир мақсад йўлида жипслаштиришга ҳаракат қиламан. Чунки ички муҳит кўнгилдагидек бўлса, натижа ҳам ижобий бўлади. Интизом биринчи  ўринда туриши, бу ғалабалар гаровидир. Албатта бу нарсалар энг аввало бош мураббийга боғлиқдир.

- Раҳбарият жамоани элитага қайтаришдан ташқари яна нималарни зиммангизга вазифа сифатида юклади?

- Ғузорда футболни жуда ҳам яхши кўришади. Шунингдек бу ерда иқтидорли футболчилар ҳам кўп. Бу борада ҳам кенг қамровда иш олиб борилади ва маҳаллий футболчиларни тарбиялаб бориш, жамоанинг асосий вазифаларидан бири бўлади. Энг муҳими бу йил курашчан ва яхлид жамоани шакллантиришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик.

- Ўтган йилги таркибдан кўпчилиги жамоани тарк этмоқда. Бу сизни ҳавотирга солмайдими?
- Тўғри, аксарият ўйинчилар олий лига жамоалари йиғинига бориб қўшилмоқда. Лекин етакчиларнинг айримлари биз билан бирга. Хусусан Асрор Алиқулов, Жамол Отақулов, Элдор Тожибоев, Олимжон Каримов, Ботир Қодирқулов каби футболчилар жамоамиз машғулотларида иштирок этмоқда. Биз имкон қадар асосий таркиб ўзагини сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз.

- Собиқ жамоангизга айланиб улгурган “NBU-Осиё”дан кимларни “Шўртан”га таклиф этишингиз мумкин?
-  Футболчилардан Ислом Каримов, Абдулатиф Абдуқодиров ҳамда Арайк Бобоев бугун мен билан бирга Ғузорга келишган. Ҳозирча шулар бор янгилардан.

- Янги мавсумда мураббийлар штабида сизга кимлар ёрдам берадиган бўлди?
- Бу борада катта ўзгаришларга қўл урмоқчи эмасмиз. Зоир ака Тўрақулов асосий ёрдамчиларимдан бир бўлади. Дарвозабонлар билан эса Эркин ака Мирзаев ишлашда давом этади. Шунингдек Ихтиёр ака Каримов ҳам мураббийлар штабидан ўрин олади. Эхтимол кейинчалик яна бир мураббий қўшилар. Буни вақт кўрсатади.  
   
- “Шўртан”нинг тайёргарлик режаси қандай?
- 7 январдан то 21 январга қадар Ғузордаги қароргоҳимизда, кунига икки маҳалдан машғулот ўтказамиз. Шундан сўнг 3 кунлик қисқа таътил қилиб, кейин яна иккинчи йиғинга киришамиз. Бу сафар Тошкентда. Февраль ойида асосан пойтахтда бўламиз. Шу йиғин жараёнида камида 5та ўртоқлик учрашуви ташкил этишимиз керак бўлади.

- Ҳар йили февралда ташкил этиладиган ПФЛ Кубогида иштирок этасизларми?
- Бу масалас ҳозирча аниқ эмас. Ўртоқлик учрашувидаги рақибларимиз номи ва учрашув вақти аниқ бўлгач, кейин бу ҳақда ўйлаб кўрамиз.


Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика