RU

Последние новости

13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  4 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 13:05U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон Японияга қарши баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  5 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  2 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  0 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  7 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  3 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  10 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1

Мираброр Усмонов: «Мамлакатимизда футбол жадаллик билан ривожланмоқда» Новости

Мираброр Усмонов: «Мамлакатимизда футбол жадаллик билан ривожланмоқда»

Ўзбекистон футбол федерацияси Мираброр Усмонов Наманган шаҳрига қилган сафари давомида «Навбаҳор» футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар, футболчилар ҳамда жамоа мухлислари билан учрашди.
ЎФФ президенти дастлаб ўзбек футболининг бугунги куни ҳақида сўз юритди ва мамлакатда футбол жадаллик билан ривожланаётгани ҳақида сўз юритди: «Бугунги кунда футболимиз ривожланиб бормоқда. Футболимизга хукумат даражасида эътибор қаратилиши самараси ўлароқ, шу кунга қадар 12 та барча шароитларга ва замонавий талабларга жавоб берадиган футбол мактаблари очилди. Айни пайтда 14 та ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз фаолият юритишмоқда. Буларнинг барчаси ўз-ўзидан бўлиб қолмайди. Футболимизга хукумат даражасида эътибор қаратилишига кўплаб мамлакатларда ҳавас қилишади. ФИФА мутасаддилари ҳам юртимизда амалга оширилаётган ишларга қойил қолишмоқда. Негаки, футболимизни ривожланиши ва унинг пойдевори учун ўтган вақт давомида жуда катта маблағ сарфланди», - дейди Мираброр Усмонов.

ЎФФ президенти Олий Лиганинг мунтазам иштирокчиси, «Навбаҳор» жамоасининг бугунги кундаги молиявий аҳволи ва ҳомийлик хусусида, шунингдек, Олий Лига ўйинларидаги ҳакамлик тўғрисида ҳам ўз фикрларини билдирди.

«Бугунги кунда ҳакамлик борасида бир қатор ютуқларни ҳам қўлга киритмоқдамиз. Бунинг самараси ўлароқ юртимизда ФИФА ҳакамларининг сони ортиб бормоқда. Ҳозирда уларнинг сони 10 нафарга етган. Булар орасида Равшан Эрматовни алоҳида тилга олиш мумкин. Эрматовни жаҳон чемпионатининг очилиш учрашувини бошқаришга эришганлигини ўзиёқ меҳнатларимиз самарасидан дарак бериб турибди. Ахир, сўнгги пайтларда қайси МДҲ давлатларининг ҳакамлари бу каби натижани қайд этишди? Ҳакамларнинг баҳоси хусусида жуда яхши таклиф билдирилди. Бу ҳақда гапирадиган бўлсам, ҳакамлар баҳосини ҳеч ким билмаслиги рост. Кейинги ўйинлардан бошлаб Олий Лига ҳакамлар хужжатидан кўчирмага уларни назоратчи томонидан қандай баҳога лойиқ кўрилганликларини ҳам эълон қиламиз», - деди ЎФФ президенти.

«Навбаҳор» клуби раҳбарияти, мураббийлар ва футболчилар билан бўлиб ўтган учрашув якунига етгач, бош мураббий Бахтиёр Ашурматов ҳамда маҳоратли ҳимоячи Юрий Рижколар «Навбаҳор» жамоаси аъзолари номидан ЎФФ президентига футболчилар имзоси туширилган тўп ҳамда Усмонов фамиляси ёзилган «Навбаҳор» футболкасини совға қилишди. Шу билан биргаликда, жамоа ишқибозлари ҳам ўз номларидан Мираброр Усмоновга махсус совғаларини ва ташаккурномани тақдим этишди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика