RU

Последние новости

10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истмадим"  13 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  10 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  17 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  5 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  51 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0

Микаэль Секейра: "Локомотив"нинг мақсади чемпионликка курашиш. Иш жараёнимиз давом этмоқда" Новости

Микаэль Секейра: "Локомотив"нинг мақсади чемпионликка курашиш. Иш жараёнимиз давом этмоқда"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қизилқум" (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Микаэль Секейра қатнашди.

— Ўйин жуда ҳам чиройли бўлди. Футболчиларнинг барчаси ғалаба учун ҳаракат қилишди. Барчанинг реакцияси 2-бўлимда яхши бўлди. 1-бўлимдан кейин ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилдик. Бир неча вазиятлар яратдик. Биз тактик жиҳатдан барчасини тўғри қилдик. Ҳисоб 2:1 ҳам, 3:1 ҳам бўлиши мумкин эди, лекин ундай бўлмади натижа. Темурхўжа бош билан зарба берганида ва бошқа бир неча вазиятлар бўлди бизда. Фақатгина омад етишмаяпти бизга. Йигитларни табриклайман! Улар ўзларининг ҳарактерларини кўрсата олишди. Қўлдан келганча ҳаракат қилишди. Ҳа, ғалаба қозона олмадик. Барчасига мен жавобгарман. Менда ҳамон ўзбек футболига мослашиш жараёни бўлмоқда. Йигитлар ҳаракат қилишмоқда, мен ишонаман, ҳали натижа бўлади. "Қизилқум"га ҳам ўйин учун раҳмат! Яхши ҳаракат қилишди. Ҳакамлар ҳам ўз ишларини яхши қилишди", - дейди Секейра. 



— Бундан аввалги ўйинларга қараганда баъзи футболчилар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишди. Масалан, Ғулом Ҳайдар Ғуломов. Бу мураббийнинг кўрсатмаси эдими?

— Бизда футболчилар ўз вазифасини тўлиқ бажаришди. Икки ҳимоячи ва бир таянч ярим ҳимоячи қолиб, қолганлар олдинга ўтиш керак эди. Ғулом Ҳайдарга келадиган бўлсак, айтганимдек, унинг вазифаси шундай эди.

— Жамоанинг ҳимояси ҳақида нима дея оласиз? Бу борада муаммо бордек кўринади...

— Ҳа, фикрингизга қўшиламан. Бизнинг ҳимоя чизиғимизда муаммо бор. Бунинг устида ишлашда давом этамиз. Бизда ҳозир ҳужум чизиғи яхши. Энди кўпроқ эътиборни ҳимояга қаратамиз.




— Барданканинг майдонга тушмаслигига нима сабаб бўлди? Бу жазомиди?

— Бу ерда ҳеч қандай жазо ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Мен футболчиларни ҳар томонлама кузатиб уларни майдонга туширдим. Ким қандай ҳолат эканлигига қараб бугунги ўйин учун ҳимоячиларни танладим.

— Жамоанинг бу йилги мақсади қандай?

— Мен жамоага бошида келганимда айтганимдек, чемпионликка курашиш. Иш жараёнимиз давом этмоқда. Бу мақсад йўлида ҳаракат қилаверамиз. Насиб қилса, бундан кейин натижа ҳам бўлади.

Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика