RU

Последние новости

10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  3 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  3 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  6 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  13 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  2 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  19 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0

Мате Ватсадзе: "Мавсум якунида "Қизилқум"ни қайси ўринда кўрамиз? Бу хақида гапиришга ҳали эрта" Новости

Мате Ватсадзе: "Мавсум якунида "Қизилқум"ни қайси ўринда кўрамиз? Бу хақида гапиришга ҳали эрта"

Навойининг "Қизилқум" жамоаси Суперлиганинг 13-турида Бекободда "Металлург"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва муҳим уч очкога эга чиқди.

Ушбу учрашувда "Қизилқум"нинг биринчи голига грузилик ҳужумчи Мате Ватсадзе муаллифлик қилди. Футболчи дарҳақиқат нозик ҳаракатлар билан Александр Лобанов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди. Биз эса ўйиндан сўнг Ватсадзенинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Биринчи бўлимда жисмоний ва руҳий жиҳатдан яхши ҳаракат қила олдик. Рақиб сафида яхши савиядаги ёш футболчилар йиғилганди. Улар ўйинни ўзгартириб юбора олардилар. Лекин биз бунга йўл қўймадик. Иккинчи бўлимни биз яхши бошладик ва иккита гол урдик. "Металлург"ни ўз майдонида ҳужумкор ўйнашини билардик. Уларнинг кучли томонларини зарарсизлантиришга уриндик.  Энг асосийси ғалаба биз томонимизда бўлди. Муҳими шу.

Бевосита голимга келсак, қайсидир маънода омад ҳам кулиб боқди. Чиройли гол урганимдан хурсандман. Шунингдек голга ассистентлик қилган жамоадошимга ҳам раҳмат айтаман. Билсангиз "Қизилқум"да аҳил жамоа йиғилган. Мураббийлар штаби ҳар бир ўйинга муносиб тайёрлашмоқда. Майдонда бор кучимизни кўрсатишга ҳаракат қилмоқдамиз. Ижобий натижаларнинг сири шунда. Мавсум якунида қайси ўринларни эгаллашимиз ҳақида гапиришга эрта, деб ўйлайман. Бу йил чемпионатда кўп жамоалар юқори ўринлар сари интилишмоқда. Рақобат кучли, деган бўлардим. Биз қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Ҳозир ҳаммаси яхши кетмоқда. Қолганини вақт ўтгач билиб олаверамиз",- дейди Мате Ватсадзе.

Супер голлар урилган баҳсда "Қизилқум" "Металлург"ни мағлуб этди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика