"Манчестер Юнайтед" франциялик футболчига қизиқиб қолди
10 апр 2020 00:52
Новости
"Манчестер Юнайтед" франциялик футболчига қизиқиб қолди
"Бавария" марказий ярим ҳимоячиси Корентен Толиссо "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" клубларининг қизиқишлари доирасига тушиб қолди, деб хабар беряпти "Foot Mercato".
Жорий мавсум кўрсатиб бердики, Толиссо мюнхенликлар жамоасининг ажралмас бўлагига айланолмади. У 14 баҳсни асосий таркибда бошлаган, холос.
26 ёшли футболчининг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июль ойига қадар мўлажалланган. "Transfermarkt" порталида ярим ҳимоячининг трасфер қиймати 25,5 млн еврога баҳолангмоқда.

Таъкидланишича, "Ювентус", "Наполи" ва "Атлетико" мутасаддилари ҳам Толиссонинг атрофидаги вазиятларга бефарқ эмас.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии