RU

Последние новости

00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  0 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  1 23:58Шквирин "Андижон"да  2 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  4 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  6 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  4 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  19 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  20 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  5

"Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" 2:3 учрашувидан ажойиб ФОТОГАЛЕРЕЯ Новости

"Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" 2:3 учрашувидан ажойиб ФОТОГАЛЕРЕЯ

Кеча Англия Премьер-лигасининг 33-тури доирасида Манчетер дербиси ўтказилди. Ушбу учрашувдан олинган энг сара суратларни томоша қилинг.

Мураббийлар мавзусига яна бир бор қайтамиз. Расм чиройли олинган-а.

"Юнайтед" ўзини кўрсата олмаётган бир вақтда Венсан Компани гол урди. Жозе Моуриньо айтганидек, "Сити" бу мавсумда "Юнайтед" дарвозасига бурчак зарбасидан кейин учинчи бора дарвозани ишғол этмоқда.

ПАҚ! ЗАРБА! 2:0! Орадан 6 дақиқа вақт ўтиб, Илкай Гюндоган ҳисобдаги фарқни иккита голга етказди. Шундай кейин "Юнайтед" камбек қилишини ким ҳам билибди дейсиз...

"Аллооо, эшитилмаяпти, мухлислар шу ердамисиз!" 97 сония. Ҳа, Погба иккита гол уриш учун шунча вақт сарфлади ва ҳисоб тенглашди - 2:2. МЮ мухлисларида умид учқунлари пайдо бўлди.

Иккинчи голдан 14 дақиқа вақт ўтиб, "Юнайтед" ҳимоячиси катта саҳнага чиқди. Крис Смоллинг жаримадан оширилган тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди.

Сўнгги 2 учрашувда 1 гол уриб, 3 бора ассистентлик қилган Алексис Санчес дербида жуда зўр ўйин намойиш қилди. Икки голга ҳаммуаллифлик қилди. Унинг юлдузли онлари қайтаётгандир...

Интернетда #DaveSave номли хэштег жуда кўпайди. Давид учрашувни аъло даражада ўтказди. У МЮнинг энг барқарор футболчиси.

Буни кўрган Жозе...

 ...Гвардиолага нималар деган экан?

Учрашув якунланганидан кейин "Юнайтед" мухлисларидан бахтли инсонлар бўлмаган бўлса керак. Улар бунга ҳақли. "Юнайтед" сафарда ғалабага эришди. Уч мавсумдирки "Сити" МЮни ўз майдонида мағлуб эта олмаяпти.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика