RU

Последние новости

00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  4 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  5 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  4 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  11 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5

“Локомотив” ўз сафига нигериялик ҳужумчини қўшиб олди Новости

“Локомотив” ўз сафига нигериялик ҳужумчини қўшиб олди

Олий Лига иккинчи даврасига муносиб ҳозирлик олиб бораётган Тошкентнинг “Локомотив” клуби давралар оралиғида ўз сафини тўлдириш борасида ҳам кенг кўламли иш олиб бормоқда.

Айни пайтда “темирйўлчилар” сафида бир қатор футболчилар кўрикда бўлиб туришибди. Жумладан, жамоамиз билан биргаликда Минск шаҳрида ташкил этилган хориж йиғинида иштирок этган нигериялик ҳужумчи Олабиран Блессинг Муйива йиғин мобайнида бир қатор голлар киритиб, ўзидан ижобий таассурот қолдира олди.

Ҳаракатлари жамоамиз мураббийлар штабига маъқул келган 18 ёшли истеъдод эгаси бугун “Локомотив” билан шартнома имзолади ва “темирйўлчи”га айланди.

Таъкидлаш жоизки, Олабиран Блессинг Муйива жорий мавсумнинг илк даврасини Молдованинг “Саксан” клуби таркибида ўтказди. “Саксан” сафида 10 та учрашувда майдонга чиққан футболчи бир бор рақиблари дарвозасини ишғол этди ҳамда 3 та голли узатмани амалга оширди.

Бугун Олабиран Блессинг Муйива катта эҳтимол билан “Локомотив” таркибида дебют қилади.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика