Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда мағлубиятга учради, Ўринбоев захирадан ўйинга қўшилди
30 авг 2025 23:35
Новости
Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда мағлубиятга учради, Ўринбоев захирадан ўйинга қўшилди
Бельгия Про лигаси 6-тур доирасидаги "Вестерло" — "Антверпен" ўйини бўлиб ўтди.
Меҳмонларнинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Муҳаммадали Ўринбоев 65-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.
28-дақиқада Иса Сакамото ўйинда ҳисобни очди. Артур Пиедфорт 75-дақиқада қарши ҳужумни муваффақиятли якунлади. Қайд этиш керакки, "Антверпен" ўйинчиси Муҳаммаду Думбия 72-дақиқада пенальтидан фойдалана олмади. Шу тариқа, "Вестерло" ўз уйида ишончли ғалабага эришди.


Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Комментарии