RU

Последние новости

23:45Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2  0 23:43Миржалол Қосимов: "Осон голларни ўтказиб ғалабадан маҳрум бўлдик"  0 23:24Холанднинг агенти: "Барселона"? Ҳеч қандай музокаралар бўлмаган"  0 22:46Иван Бошкович: "Миркович - яхши дарвозабон, у мослашув жараёнини бошдан ўтказяпти"  3 22:24ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси эълон қилинди  3 22:00Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади  73 21:27Суперлига. Шиддатли кечган баҳсда ОКМК ва Сўғдиёна ўзаро дуранг ўйнади  6 20:50"Тоттенхэм" АПЛдан тушиб кетиш хавфи туфайли мавсумий чипталарни сотиш муддатини кечиктирди  1 20:23Марко Станоевич: "Бугун чиройли ўйинга мухлислик қиляпман"   2 20:18Грэм Поттер шартномани узайтирди  0 19:55Аргентина Финалиссима "Сантьяго Бернабеу"да ўтказилишини истамаяпти  7 19:28"Боруссия" аъзоси "Манчестер Сити"га қайтмайди  2 18:20"Тоттенхэм" топ-клуб дарвозабонини олиб келмоқчи  3 17:54"Ювентус" таркибини "Манчестер Сити" юлдузи билан кучайтирмоқчи  1 17:27Роналду Европага қайтиши мумкин  14

"Гулистон" Биринчи лигада иштирок этади Новости

"Гулистон" Биринчи лигада иштирок этади

Клуб ПФЛ рўйхатидан ўтди ва лига томонидан жамоанинг қатнашувчилар рўйхатига қўшилгани тасдиқланди.

"Ҳозирда жамоамиз янги мавсумга тайёргарликни режадагидек давом эттирмоқда. Ўтган ҳафтада "Сўғдиёна"га қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Тайёргарлик режасидан яна бир нечта назорат ўйинлари ўрин олган. Бу ҳақда албатта расмий каналда хабар берамиз. 

Катта мақсад ва вазифалар билан янги мавсумга пухта ҳозирланаётган жамоамиз 2027 йилда Про лигада иштирок этиш учун потенциал номзодлардан бири ҳисобланади. Профессионаллик сари ҳаракат қилаётган "Гулистон" футбол клуби таркибни кучайтириш, маҳаллий иқтидорли ўйинчиларни жамоага жалб қилиш йўлида босқичма-босқич ҳаракат қиляпти. Селекция ишлари давом этмоқда. Тез орада клуб сафига қўшиб олинган янги ўйинчилар ҳақида батафсил маълумотлар берамиз.

Айни вақтда Гулистон шаҳридаги "Марказий" стадионида таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Шу боис жамоамиз янги мавсумни Янгиер шаҳрида ўтказади. Клуб ҳозирда айнан шу ерда машғулотларни кунига икки маҳалдан олиб бормоқда. Мавсум стартига қадар клуб таркибни сезирарли ва сифатли ўйинчилар ҳисобига кучайтиради ҳамда ўз мақсадлари сари дадил қадам ташлашга ҳозирланмоқда", – дейилади клуб хабарида.

Аввалроқ "Гулистон" қайта тиклангани ва жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилгани маълум қилинган эди. 

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика