RU

Последние новости

17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  30 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  8 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   8 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  3 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3

Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган" Новости

Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"

Про-лиганинг 12-тури доирасидаги "ФарДУ" – "Локомотив" (0:2) баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Шавкат Юсупов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугун ғалабани тантана қилишни хоҳлагандик, афсуски, бунга эришолмадик. Стадион очилиши муносабати билан мухлисларга ҳужумкор ўйин намойиш этиб бермоқчи эдик. Ғалаба орқали уларга яхши кайфият улашмоқчи бўлдик. Хатоларимиз туфайли рақиб бизни жазолади. Голли вазиятлар бўлди, аммо ундан фойдаланолмадик", – деди Юсупов.

- Нима деб ўйлайсиз, тажриба ютдими ёки "Локомотив" ғалабани тўғри танланган тактика эвазига қўлга киритдими?

- "Локомотив" жамоасида Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган. Жамоамиз футболчиларининг ҳар бирига раҳмат айтаман, улар борларини беришди. Энди кейинги ўйинлар учун куч йиғамиз ва хатолардан тўғри хулоса чиқаришга ҳаракат қиламиз. 

- Жамоангиз ҳужум чизиғи кўрсатган ўйинга қандай баҳо берасиз?

- Ҳужумда бир қатор вазиятлар яратдик. Омад етишмади. Қанотлар орқали яхши ҳужумлар уюштирдик, аммо сўнгги зарбада оқсоқланиш кузатилди.

- Сизни қониқтирган ҳолат?

- Жамоамиз йигитлари гол уриш учун астойдил интилгани мени қониқтирди. Кейинги учрашувларда ҳам шундай шашт билан ўйнашларини кутамиз.

-  Кейинги тур Нукуснинг "Арал" жамоасига қарши кечади. Бу борада қандай фикрдасиз?

- "Арал" жамоаси турнир жадвалида 3-ўринда кетмоқда. Уларнинг ўйинига мухлислар кўп киради. Ажиотаж бўлади. Худо хоҳласа, ғалабани кўзлаб сафарга отланамиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика