"Лейпциг" осиёлик ҳужумчи билан шартнома тузиши мумкин
12 июн 2020 22:15
Новости
"Лейпциг" осиёлик ҳужумчи билан шартнома тузиши мумкин
"РБ Лейпциг" клуби мутасаддилари жамоани тарк этиши кутилаётган Тимо Вернернинг ўрнини боса оладиган форвард излашда давом этмоқда.
"Буқалар"нинг трансфер нишони "Зальцбург" ҳужумчиси Хван Хи Чханга қаратилган, дея хабар қилди Bild. Жамоа раҳбарияти аллақачон 24 ёшли кореялик футболчининг агентлари билан алоқага чиққан.

Маълумот учун, Чхан Жанубий Кореянинг "Поханг Стилерс" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Зальцбург" таркибига 2015 йилда (19 ёшида) қўшилганди. Футболчи австрия чемпионатининг жорий мавсумида 20та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 9тадан гол ва голли узатмани ёздириб қўйди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии