RU

Последние новости

11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  0 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  1 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  38 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  16 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  30 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  8 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  51 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1

"Легионер мухлис". Олтинчи сон Новости

"Легионер мухлис". Олтинчи сон

Сайтимизда "Легионер мухлис" рукни ишга тушгани ҳақида эълон қилинган эди.

Дунёнинг турли чеккаларида истиқомат қилаётган кўплаб футбол мухлисларимиз томонидан "Легионер мухлис"да иштирок этиш истагини билдиришди. Қуйида навбатдаги "легионер мухлис"ларимиз билан танишинг. 


Қовланов Ҳамидулло – Россия, Краснодар  Сочи.
Мен Қовланов Ҳамидулло Журабоевич. 1985 йил Андижон вилояти Булоқбоши туманида туғилганман. Футболга 8 ёшимдан буён қизиқаман ва ҳозиргача шуғулланиб келаман. Ишқибозлик борасидан мендан ўтадигани йўқ назаримда. Қаерда бўлмасин катта футболларни томоша қиламан. Ҳозирда Краснодар шаҳрида ишлайман. “Краснодар” клуби ўйинларини томоша қиламан. Асосий мухлислик қиладиган жамоам Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Реал Мадрид” клуби. Севимли ўйинчим Криштиану Роналду ва Одил Аҳмедов.



Маъруф – Хитой, Сиан
Ассалому алайкум! Бу ўртоғим Маъруф. Ҳозирда Хитойнинг Сиан шаҳрида таҳсил оляпти. 1991 йил Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида туғилган. “Насаф”, “Реал Мадрид” ва албатта Ўзбекистон терма жамоасининг мухлиси. Биз Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонамиз.

Бу расм 2018 йилги жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Хитой ўйинидан кейин олинган.




Раҳматулло Чоршанбиев – Туркия, Анқара
Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Ҳардури қишлоғиданман. “Насаф”га ва “Галатасарой”га мухлислик қиламан. Ўзим Анқарадаман.



Жуманиязов Низомжон – Испания, Сантьяго-де-Компостела
Салом, мен Жуманиязов Низомжон  Хоразм вилояти, Ҳазорасп туманиданман. Ҳозирда Испаниянинг Сантьяго-де-Компостела шаҳридаги университетда ўқийман. Бу шаҳар Ла Корунья (“Депортиво”) ва Виго (“Cельта”) шаҳарлари ўртасида жойлашган. Футболга ёшлигимдан қизиқаман. “Барcелона”, “Манчестер Юнайтед”, “Интер” клублари, Бразилия, Аргентина ва Испания терма жамоаларига мухлислик қиламан, Ўзбекистонда “Локомотив”, “Бунёдкор” ва “Нефтчи” клубларининг ўйинларини томоша қилиш ёқади.



Бекзод Худайбергенов – Россия
Мен Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида туғилганман. Айни пайтда Россиядаман.


 
Карабаев А – Россия, Санкт-Петербург
Санкт Петербург. "Крестовский" стадиони. “Зенит” – “Рубин” учрашуви



Юсупов Жўрабек – Россия, Чита.
Хоразмдан Жўрабекман. Ҳозирда Россиядаман. Мадриднинг “Реал” клуби мухлисиман.



Улуғбек Саттаров – Россия, Қозон



Шарипов Баҳодир – БАА, Дубай
“Насаф” ва Ўзбекистон терма жамоаси мухлисимиз. Замонавий ва энг сўнгги янгиликлар учун раҳмат. Барчага омад!


Имомов Жамол - Испания, Мадрид
Мен Имомов Жамол. Бухоро вилоятида туғилганман... Мадрид шаҳрида истиқомат қиламан... “Манчестер Юнайтед” ва Ўзбекистон МТЖга мухлислик қиламан...



Кадиров Аллоҳберди – Россия, Санкт-Петербург
Мен марғилонда туғилганман ҳозир Россияда ишлаяпман. Фарғонанинг “Нефтчи” клуби ва “Барселона”га мухлислик қиламан.



Мирзоҳид Раҳимов – Россия, Москва вилояти
Салом мен Мирзоҳид Раҳимов ҳозирда Москва вилояти Каролев шаҳрида ишлайман. Ёшлигимдан Фарғонанинг “Нефтчи” ҳамда “МЮ” мухлисиман. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинларини Хиросима-94 Осиё ўйинларидан бери қолдирмасдан кузатаман.



Фаҳриддин – Россия
Салом мен Намангандан Фаҳриддин бўламан. Шу сайтни анчадан бери кузатиб келаман. Бу расм Одил Аҳмедов “Анжи”да ўйнаб юрганида “Ливерпуль” билан ўйинда тушулган сурат.



Алишер Эрматов – Россия, Москва
Ассалому алейкум сайт ходимлари. Мен Эрматов Алишер, Сирдарё вилояти Ширин шаҳриданман. Ҳозирда Москва шаҳрида ишлайман. “Бунёдкор” ҳамда “Барcелона” жамоалари мухлисиман. Сайт ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман ва кейинги ишларда омадлар тилаб қоламан!


Шерзод Тошпўлатов - Испания, Барселона




"Легионер мухлис". Биринчи сон

"Легионер мухлис". Иккинчи сон

"Легионер мухлис". Учинчи сон

"Легионер мухлис". Тўртинчи сон

"Легионер мухлис". Бешинчи сон

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика