RU

Последние новости

02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  2 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  6 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  32 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   1 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  0 00:03Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..."  10 23:30Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз"  1 23:23Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"  8 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  226 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  5 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  139 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  43

«Камида дурангга муносиб эдик. Қўлни туширмай курашишда давом этамиз» - Андрей Шипилов «Динамо»нинг аламли мағлубияти, омадсизликлар ва кейинги турлар ҳақида Новости

«Камида дурангга муносиб эдик. Қўлни туширмай курашишда давом этамиз» - Андрей Шипилов «Динамо»нинг аламли мағлубияти, омадсизликлар ва кейинги турлар ҳақида

Суперлига 10-тури доирасида «Динамо» ўз майдонида АГМКни қабул қилиб, аламли мағлубиятга (1:2) учради. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида дастлаб «Динамо» янги бош мураббийи Андрей Шипилов қатнашди.




- Аламли мағлубият билан тугаган ўйин ҳақида...

- Яхши рақибга қарши биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик, рақибга деярли имкон бермадик. Ўйланган ҳужумда классик гол урдик. Позицион яхши ўйин намойиш этдик. Шоҳмалик биринчи бўлимдаёқ ҳисобни 2:0га етказиши мумкин эди, аммо дарвоза устунини нишонга олди. Бу голга айланса, ўйинда мағлуб бўлмасдик. Иккинчи бўлимда эса тахминан 15 дақиқа ўз майдонимиздан чиқа олмадик. 90+4-дақиқада эса пенальтидан фойдалана олмадик. Билмадим, бу омадсизликка боғлиқми, очиғи билмадим. Фикримча, камида дурангга муносиб эдик. Кетма-кет 3-4-ўйинларда сўнгги дақиқаларда омадсизликка учраб, мағлуб бўлаяпмиз. 

Ҳушёрликни йўқотаяпмизми ёки футболчиларда маҳорат етишмаяптими, билмадим. Қўлни туширмаймиз, биз ишлашда, кейинги баҳсларга янада яхшироқ тайёрланишга интиламиз.

- Бош мураббийга айланганингизга бир неча кун бўлди. Жамоа ўйин жиҳатдан ўсаётгандек кўринмоқда, сўнгги дақиқалардаги омадсизликлар чарчоқ билан боғлиқ эмасми?

- Жамоадаги вазиятдан, машғулотлардан хабардор эдим, ўйингача иккита машғулот ўтказишга улгурдик. Биз ўтган кунлар давомида стандартлар устида ишладик, ўйин интизоми устидан бош қотирдик. 

Кўрдингиз, бугун ҳам йигитлар майдонда муносиб кўринишди. Ҳа, алам устида кўп гапириш мумкин, аммо яна такрорлайман – ўз вазиятларимизни голга айлантиришимиз керак. Натижа аламли, ҳеч қанақасига қониқмадим, албатта. Йигитлар ҳаракатидан, шижоатидан эса қониқдим. Бугун жамоам билан ҳисобни сақлаб қолиш, вақтни чўзиш ҳақида умуман ўйлаганимиз йўқ. Охиригача курашдик. Рақиб ҳам бизни ҳурмат қилди, фэйр-плейга амал қилди.

Ҳужумкор ўйнашни истамаймиз, дея олмайман. Рақиб ҳам кучли жамоа, улар бизни ҳимоявий ўйнашга мажбур қила олишди. Шунга қарамай, ўйин қоидасини бузмасликка ҳаракат қилдик, жамоа кўрсатмаларни бажарди. 

Фикримча, бу ўйинда индивидуал маҳорат ўйин тақдирини ҳал қилди. Вазиятимизни голга айлантирганимизда мағлуб бўлмасдик. Рақиб жамоани ғалаба билан табриклайман.

- Биринчи давра якунигача уч тур қолди...

- Ҳар бир турда очколар учун курашамиз. Ҳар бир очко жуда муҳим. Юқоридаги клублар ҳам, ўртамиёналар ҳам бир хил курашишмоқда, кучлар деярли тенг десак бўлади. Натижаларга қаранг - «Сурхон», «Қўқон-1912» «Пахтакор»дан очко тортиб олишмоқда. 

Кимдир тактика эвазига, кимдир индивидуал маҳорат, яна қайсидир жамоа жисмоний жиҳатдан устунлиги эвазига очко олишга интилмоқда. 

- «Динамо» ниманинг эвазига очко олишга интилмоқда?

- Биз ҳимоя ва ҳужум пайтидаги тартибли ва жамоавий ўйинимиз эвазига очко олиш учун ҳар ўйинда курашаяпмиз. «Динамо» Суперлигада бошқа жамоаларга қайсидир жиҳатдан енгилмоқда, деб ўйламайман. 

Бунгача жамоада ишлаган мураббийлар ҳақида ҳам ёмон гап айта олмайман, улар тўғри ишлашди, ҳаракат қилишди, жамоа ҳозир ҳам яхши ҳолатда. Аммо натижа бўлмаса, раҳбарият ҳам, мухлислар ҳам норози бўлишини яхши биламиз. Буни яхши тушунаман. Бу футбол.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика