RU

Последние новости

11:05“Ал Насср“ футболчиси АПЛ грандига ўтиши мумкин  0 10:37Жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилар рейтинги тузилди (топ-10)  1 10:10“Барселона“ йирик трансферни амалга оширишга яқин  4 09:43“Ювентус“ “Адидас“ билан янги шартнома имзолади. Келишув суммаси маълум  0 09:18Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита чорак финалчилар аниқланади  3 08:47Саудия Арабистоннинг бир йўлла учта жамоаси АПЛ юлдузига таклиф билан чиқишди  1 08:40КЖЧ. 39 ёшли Серхио Рамос "Интер" дарвозасига гол урди  0 08:20МЮ “Барселона“га супер таклиф билан чиқди  8 07:52Шомуродовга қизиққан МЛС жамоаси маълум  20 07:25Ҳусанов тарихга кириши мумкин! Бугун “Манчестер Сити“ клублар ўртасидаги ЖЧда юришини бошлайди  13 06:50КЖЧ. "Урава Ред" сардори "Ривер Плейт" футболчиларига нисбатан ҳурматсизлик қилди  0 02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  19 00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  7 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3

Жозе Моуриньо: “Борнмут” бир киши кам бўлиб қолганда нима қилиш керак бўлса, шуни қилди” Новости

Жозе Моуриньо: “Борнмут” бир киши кам бўлиб қолганда нима қилиш керак бўлса, шуни қилди”

“Манчестер Юнайтед” устози Жозе Моуриньо АПЛ 27-турида жамоасининг “Борнмут”га (1:1) қарши баҳсидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз биринчи бўлимни ажойиб тарзда ўтказдик ва камида 3:0 ёки 4:0 ҳисобида олдинда бўлишмиз лозим эди. Аммо якунда бор йўғи дурангга эришдик. Бунда кимни айблаш мумкин? Албатта ўзимни, бошқа ҳеч кимни эмас. Биз қулай имкониятни қўлдан чиқардик.

Иккинчи бўлимда биз бир киши кам бўлиб қолган жамоа билан куч синашдик. “Борнмут” футболчилари ҳисобни сақлаб қолиш учун ҳимояда мустаҳкам туришди. Қолаверса, рақиб посбонининг ўйинини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Ўйин тугаши сари жамоанинг ҳужум сифати тушиб кетди. Биз шунчаки гол ура олмадик.

Ҳакамлар иккита энг муҳим вазиятда ҳар иккала дарвозага ҳам пеналти белгилашди. Қолган қарорлар бўйича шарҳ беролмайман. Ҳакамлар бригадаси ўйинни яхши ўтказишди.

Баъзида 10 кишига қарши ўйнаш яхши, баъзида қийин. Агар биз иккинчи бўлим бошида тезкор гол урганимизда, кейинчалик яна гол уришимиз осонлашарди. “Борнмут” эса бир киши бўлиб кам бўлиб қолганда, қандай ҳаракат қилиш лозим бўлса, худди шундай ҳаракат қилди. Бунинг учун уларни айбламоқчи эмасман”, дейди Моуриньо.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика