Жисмоний тарбия ва спорт вазири “Қизилқум” - “Локомотив” учрашувини стадиондан кузатиб боради
01 мар 2018 17:06
Новости
Жисмоний тарбия ва спорт вазири “Қизилқум” - “Локомотив” учрашувини стадиондан кузатиб боради
Хабарингиз бор, бугун Суперлиганинг янги мавсуми бошланади. 1-турнинг иккита ўйини “Қизилқум” – “Локомотив” ва “Нефтчи” – “Насаф” учрашувлари бугун бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Суперлиганинг очилиш учрашувларидан бири бўлган “Нефтчи” – “Насаф” учрашувини Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионидан бевосита кузатиб бориши ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Навоий шаҳрида бўлиб ўтадиган “Қизилқум” – “Локомотив” ўйинини Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов бевосита стадиондан кузатиб боради.
Бундан ташқари, Шоакром Исроилов Навоийга ташрифи давомида вилоятда спорт ривожи йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишиб, спорт мактаблари ҳолатини кўздан кечиради.
Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Локомотив” учрашуви соат 18:00да бошланади.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии