RU

Последние новости

01:39"Пахтакор" устунликка эга бўлган, аммо якунда "Ал Райян" ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 01:30ОФК Элит Чемпионлар лигаси. Ғарбий минтақада 4-турдан кейинги ҳолат  0 01:18ЕЧЛ. "Реал" ва "Милан" ўзаро баҳс олиб боришмоқда (онлайн ҳисоб)  5 01:15ЕЧЛ. "Ливерпуль" – "Байер" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  31 01:00Элит ОЧЛ. "Ал Насср" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади. Роналдудан гол  23 00:55Аргентина термасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинлари учун қайдномасини эълон қилинди  4 00:35Элит ОЧЛ. Назаровнинг хатоси "Пахтакор"га қимматга тушди  3 00:25АПЛ грандлари "Барселона"нинг 21 ёшли иқтидорига қизиқиб қолишди  10 23:56Юнус Али: "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ интригани йўқ қилиши мумкин эди, аммо..."  6 23:12Камолиддин Тожиев: "Ҳаводан узатилган тўп дарвозамизга кириб кетди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  29 22:18Суперлига. "Навбаҳор" – "Пахтакор" ва 24-турнинг бошқа учрашувларида қайси ҳакамлар ишлаши аниқ  9 21:50"Қизилқум" ўйинчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди" – Суперлига 23-туридаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди  1 21:15Расман: Крестинин бошчилигидаги "Локомотив" мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  5 20:57ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" узоқ масофадан ўтказиб юборилган гол туфайли ўз майдонида "Ал Райян"га ютқазди  206 20:32Расман: "Бухоро" Суперлига йўлланмасини нақд қилди!  16

Жанубий Корея ютмади, биз ЮТҚАЗДИК Новости

Жанубий Корея ютмади, биз ЮТҚАЗДИК

Жанубий Кореядан учралган мағлубият ҳақида икки оғиз.

Тўғриси, ўйинда дастлабки дақиқаларданоқ гуруҳдаги осон ўйинлар ва нимчорак финалдаги рақибнинг кучи бизни анча бўшаштириб қўйгани шундоқ кўринди. Жанубий Корея бутун ўйин давомида бизга кўзгу тутди.

Албатта, Бангладеш, Таиланд, Қатарнинг ёшлари ҳамда Гонконг каби рақиблар фонида биз анча кучли ва тетик жамоадек кўринаётгандик. Ўйиндаги муаммолар, камчиликлар доимгидек ғалабалар орасида яшириниб қолаётганди.

Алам қилгани, ўйинда Жанубий Корея бизни ютмади, аксинча, ўзимизнинг оддий вазиятлардаги қўпол хатоларимиз эвазига ютқаздик.

Ҳисобда олдинга чиқиб олингач ҳам марказни назоратга олишни эплай олмадик. Айнан бугунги ўйин назоратини қўлга ололмаганимиз, ғалаба қозониб туриб ҳам марказда тартиб ўрнатана олмаганимиз барибир панд берди.

Голлар эса индивидуал ва техник хатолар эвазига юзага келди. Захирадан тушган футболчилар ўйинни кучайтира олишмади, аксинча, темп тушиб кетди. Мураббий захираларни амалга оширишда адашди. Айниқса Бобир Абдихолиқовни қанотда ўйнатиш мураббийнинг яққол хатоларидан бири бўлди.

Биринчи гол дарвозабоннинг гарданида. Иккинчи голда Турсунов оддий вазиятда тўпни олдирди. Учинчи гол эса Рустам Ашурматовнинг тўп билан келиша олмагани натижасида келиб чиқди. Учинчи гол Ашурматовнинг хатоси. Аммо тўртинчи гол бўлишига сабаб бўлган пенальтида эса Ашурматов эмас, балки Ҳайдаров кўпроқ жавобгар. Чунки муҳим паллада қўпол хатога йўл қўйган, руҳан бироз синган футболчини алмаштирмаган мураббий кўпроқ жавобгар. Айнан Жанубий Кореянинг учинчи голидан аввал "бровка"да ҳимояси Ислом Қобилов майдонга тушишга тайёргарлик кўраётганди. Тўғри, Қобилов умуман бошқа режа асосида майдонга тушиши лозим эди. Аммо голдан сўнг барча режалар ўзгариб кетди. Лекин, Рустамнинг йўл қўйган хатосидан сўнг уни алмаштириш энг тўғри қарор бўларди. Чунки Ашурматов қолган вақтда ўзини айбдор сифатида ҳис этди ва асабларини жиловлай олмади.

Икром Алибоев ҳам огоҳлантириши бор футболчи сифатида ўзини бироз назорат қилиши лозим эди. Катта ўйинларда, керакли пайтда жамоа етакчиси сифатида бу каби хатоларга, рақибнинг "провакацион" ҳаракатларига учмаслиги керак. Кўп вазиятларда бизнинг футболчиларда бунақа вазиятлар учун "иммунитет" етишмаслиги панд берган. Бу сафар ҳам ушбу ҳолат такрорланди.

Жанубий Корея Осиё ўйинларига Токио-2020га бориши мумкин бўлган авлоди билан ташриф буюрди. Лимитдан эса тўлиқ фойдаланиб, жамоани яхшигина кучлар билан ""қуроллантирди". Биз эса Жакартага қўшиғини куйлаб бўлган, фақатгина бугун учун натижа қилиб бериши кутилган авлод ва учта тажрибали футболчилар билан бордик. Натижада бир ўқ билан иккита қўённи урмоқчи бўлаётган Жанубий Кореяга ютқаздик. Алам қилгани, айнан ўзимиз ютқаздик.

Футболчиларга ортиқча эътироз йўқ. Улар миссияни бажариш учун йўл олишди. Аммо буни уддалашни эплай олмадик. Бу ёш тоифадаги футболчиларнинг аксарияти, айниқса бу йили жамоаси билан ОЧЛда ҳам ўйнаган "Насаф" ҳамда "Пахтакор" аъзолари жуда толиқишганини унутмаслик керак. Аҳир бу жамоанинг кўплаб футболчилари 1,5 йилдан буён узлуксиз футбол ўйнашмоқда. Йиғинлар, норасмий турнирлар, ўйинлар, мусобақалар, ОЧЛ ва Суперлига.

Тўғри, булар ёш ва кучга тўлган пайти. Аммо ҳамма футболчини кераклигича ишлатишни, пайтида ҳордиқ чиқариш учун имкон беришни ўрганишимиз лозим. Шундай тизим яратилсагина ҳаммаси изга тушади. Керак пайт натижа ҳам келади, ўйинимиз ҳам қовушади, захирамиз ҳам узун бўлади. Футболчилар нафақат жисмонан, балки руҳан ҳам анча толиқиб қолишган. Футболдан безиб қолишган, деса ҳам бўлади. Биз бундай ёндошув ва муносабат билан кўплаб авлодларимизни йўқотганмиз. Игорь Сергеев, Жамшид Искандеров, Егор Кримец каби истеъдод соҳибларимиз ҳам пайтида айнан шундай йиғинма-йиғин, турли хил терма жамоаларга юравериб чарчаб қолишганди.

Шу ўринда мазкур терма жамоа футболчиларининг клубдаги мураббийларига кичик мурожаат қилмоқчиман: Илтимос, футболчилар клуб ихтиёрига келганидан сўнг, уларга бироз ҳордиқ чиқариш учун имконият беринг! Руҳан бироз тетиклашиб олишсин! Бу жамоада яхши, келажаги бор футболчилар бор. Уларни футболдан бездириб қўймайлик!

Шунчаки шахсий хулосам, бу жамоадан МТЖга номзод кўплаб футболчилар Осиё кубогига боришларига ишониш қийин. Чунки уларни функционал ва руҳий тайёргарликлари мавсумнинг якуний қисмини идеал тарзда ўтказишларига йўл қўймайди. Футболда бу нарса барибир ўз сўзини айтади.

Футбол мутасаддиларимиз, турли ёшдаги терма жамоаларимиз мураббийлари қачонки Суперлига клубларида асосий таркиб футболчиси бўлган номзодларни безовта қилмасликни ўрганишсагина, шундай тизим ишласагина, кейин бизда тартиб бўлади. Футболда эса бор потенциалимизни намойиш этамиз.

Равшан Ҳайдаров ҳам турнир давомида икки хил вазндаги рақиблар қаршисида чалғиди ва ўйин ритмини йўқотиб қўйди. Муваффақиятсизликда мураббийни ҳам айбламоқчи эмасман. Бу жамоа керагини бериб, вазифасини уддалаб бўлди.

Мағлубиятда ҳакамни айбдор қилиш ҳам ноўрин.

Гап Осиё ўйинларида биргина олтинда ҳам эмас. Биз Токио-2020га бориши мумкин бўлган авлодни бу ерда яхшигина қувватлантириб олиш имкониятидан фойдалана олмадик. Осиё ўйинларига бу таркиб борганимизни фақатгина натижа билан бироз бўлсада оқлашимиз мумкин эди. Кўзланган натижани минимум ҳам уддалай олмадик.

Хулоса эса ўзингиздан...

Автор :
Рейтинг: -44   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика