RU

Последние новости

08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. Навбатдаги нимчорак финалчилар маълум  4 07:21Франциянинг номдор жамоаларидан бири Лига 2 га тушириб юборилди  1 02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  12 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  1 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  2 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  1 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  2 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  0 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  6 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  10 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  15 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0

Жалолиддин Машарипов: "Пахтакор"ни ОЧЛга олиб чиқмоқчиман" Новости

Жалолиддин Машарипов: "Пахтакор"ни ОЧЛга олиб чиқмоқчиман"

"Локомотив" вингери Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон кубоги финали олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Чемпионликни маълум вақт эсдан чиқардик. Чемпионликни нишонлашга берилиб кетмаслигимиз керак. Бизни жуда муҳим баҳс кутмоқда. Финалга қаттиқ тайёргарлик кўрилмоқда. Йилнинг энг зўр ўйинини финалда кўрсатмоқчимиз. Финал аҳамият жиҳатдан анча юқори қийматга эга. Чунки "Бунёдкор"га финал ОЧЛ йўлланмаси учун ҳам муҳимлигини оширади. Биз ОЧЛ йўлланмасини нақд қилган бўлсакда, ўз музейимизни яна бир соврин билан тўлдирмоқчимиз. Финалда барча футбол мухлисларига ажойиб футбол спекталини намойиш этиб бермоқчимиз.

"Пахтакор"даги дўстларим ғалабани сўрашдими? Ҳа, албатта. Ўзим ҳам бу ҳақда ўйладим. Барибир "Пахтакор"да катта бўлганман. "Локомотив" билан финалда ғалаба қозониб, "Пахтакор"ни ОЧЛга олиб чиқиш ниятим бор. Бир ўқ билан иккита қўённи урмоқчиман: "Локомотив" билан кубокни оламан ва "Пахтакор"га ушбу ғалаба орқали ОЧЛга чиқишига ёрдам бераман.

Миржалол Қосимов "Бунёдкор"га келганидан кейин жамоа анча кучайди. Қосимов жамоага ғолиблик руҳини қайтарганини қайд этиш мумкин. Айни пайтда "Бунёдкор" кучсиз жамоага ютқазиб қўйиши мумкин, лекин исталган рақибни ютиб қўйиши ҳам мумкин, - дейди Машарипов.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика