RU

Последние новости

14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  1 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  2 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0

Жалолиддин Машарипов: "Камерун ва Коста-Рика ваҳима қиладиган даражадаги рақиблар эмас" Новости

Жалолиддин Машарипов: "Камерун ва Коста-Рика ваҳима қиладиган даражадаги рақиблар эмас"

Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Жалолиддин Машарипов айни пайтда жароҳатини даволамоқда.

"Ал Насср" ярим ҳимоячиси билан боғланиб унинг ҳозирги ҳолати, терма жамоамизнинг бўлажак ўйинлари ҳамда Венсан Абубакар ҳақида сўрадик.

- Жалолиддин аҳволингиз яхшими? Ҳозирги жароҳатни қачон ва қандай олгандингиз?

- "Ал Насср" билан янги мавсумга тайёргарликни Испанияда олиб бордим. Жароҳатни айнан Испаниядаги йиғинида олдим. Машғулотлар вақтида жуда оғир юкламалар берилди. Шифокорлар айнан шу юкламалар туфайли жароҳат кузатилди деб айтишди.

- Айни пайтда тикланиш жараёнини ўтказяпсиз. Қачон сафга қайтасиз?

- Худо хоҳласа тахминан 15 кунларда майдонга қайтсам керак. Даволаниш курсидаги охирги укол қолди, ўша уколни олиб яшил майдонга қайтаман.




- Ёзда сизни Миср клубига ўтишингиз ҳақида хабарлар чиққанди. Бу трансфер амалга ошишига жароҳатингиз тўсиқ бўлди десак бўладими?

- Ҳа, бу трансфер жароҳат туфайли амалга ошмади. Тўғриси "Ал Насср" мени қўйиб юборишни у қадар хоҳламаётганди. Охирги гап ўзимда қолганди, кутилмаган жароҳат туфайли трансфер амалга ошмади.

- Ўзбекистон терма жамоаси сентябрь ойида Камерун ва Коста-Рика билан ўртоқлик ўйинларини ўтказади. Тажрибали футболчи сифатида жамоамиздан нима кутяпсиз?

- Иккала жамоа ҳам Жаҳон чемпионатида ўйнайди. Шахсий фикримча Камерун ҳам, Коста-Рика ҳам топ терма жамоалар эмас. Катанецнинг интервьюсини кўрдим, бош мураббий рақиблар жуда кучли деб айтибди. Лекин жуда кучли эмас, Камерун терма жамоаси сардори Венсан Абубакар билан бирга ўйнайман. Айтмоқчи бўлганим ўйнаса бўлади. Йигитлардан ортиқча босимни олиб ташлаш керак. Ваҳима қиладиган даражадаги рақиблар эмас. Интервьюни кўрганимда бош мураббийнинг ўзи ҳам ғалабага ишонмаётгандек гапирди. Бу оддий ўртоқлик ўйини деб айтди. Йигитларни ғалабага ишонтириши керак. Бу интервьюни кўрган футболчилар бош мураббийни ўзи ҳам ғалабани ўйламаяпти деб фикр қилиши мумкин. Ҳар қандай терма жамоани мағлуб этиш мумкинлигини тушунтириши керак. Фикримча "бу оддий ўртоқлик ўйини, йигитларни синаб кўрамиз" деган гап бўлиши керак эмас деб ўйлайман.




- Айтганингиздек Камерун терма жамоаси ҳужумчиси Венсан Абубакар билан "Ал Насср"да бирга тўп тепасизлар. Унинг кучли ва кучсиз томонлари нимада?

- Абубакар кўпроқ ҳимоячилар олдида туриб, дарвозага тескари туриб тўпни қабул қилади. Асосан шериклари билан девор услубида ўйнайди, корпуси билан яхши ўйнайди, иккита вазиятдан битта гол уради. Унга қарши ўйнаса ҳам бўлади, айтганимдек ваҳима қилиш керак эмас.

- Жароҳат олганингиздан кейин ЎФА ёки терма жамоа вакиллари cиз билан боғланишдими?

- Албатта чемпионатнинг илк турида майдонга тушмаганимдан кейин Катанецнинг ўзи алоқага чиқди ва ҳол-аҳвол сўради. Жароҳатим борлигини айтдим ва афсуски терма жамоа йиғинига бора олмаслигимни билдирдим. Кўпчилик ёзиб далда бериб турди.


Нарзулла суҳбатлашди

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика