Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"
22 окт 10:42
Новости
Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"
"Шогирдларимнинг ажойиб ўйинидан ниҳоятда мамнунман. Бугун рақиб дарвозасига 20-21 та зарба йўлладик ва тўртта гол урдик. Футболчилар, клуб ва мухлислар билан фахрланаман. Жамоанинг жанговар руҳи ва ўйин услуби ажойиб бўлди, бу эса уларнинг юксак характерини намоён этди.
Бугунги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади. Яъни натижа фақат голлар орқали эмас, балки мақсадга турли йўллар билан эришиш ва ҳар бир вазиятда энг тўғри ечимларни топишни амалда кўрсатди. Ҳар доим ўйинчиларни уларнинг хусусиятлари ва рақиб жамоага қараб турли позицияларга жойлаштириш устида ишлайман.
Жамоа тўғри йўлдан бораяпти, футболчилар ўртасида шаклланиб бораётган ҳамжиҳатлик ва жамоавий руҳни алоҳида эътироф этмоқчиман", деди португалиялик мутахассис.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии