RU

Последние новости

19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  41 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  0 18:35CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  6 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  15 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  9 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  7 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  4 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  6

Ислом Исмоилов: "Футболчилар ўзлари учун эмас, жамоа учун ўйнашни англаб етишлари лозим" Новости

Ислом Исмоилов: "Футболчилар ўзлари учун эмас, жамоа учун ўйнашни англаб етишлари лозим"

Суперлиганинг 1-туридан жой олган "Турон" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин мезбонлар бош мураббийи Ислом Исмоилов ўз фикрларини билдирди.





- Ўйин ҳақида

- Авваламбор, ноқулай об-ҳавога қарамасдан, бизни стадиондан қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтаман. Ўйлайманки, ҳар икки жамоа ҳужумкор ўйин кўрсатди. "Қўқон-1912" жамоаси ўзи яратган имкониятлардан унумли фойдаланди. Дарвозабонимиз қўпол хатога йўл қўйди, ундан ташқари, ҳимоячиларимиз ҳам концентрацияни йўқотиб қўйишди. Иккала голни ҳам ўз хатоларимиз эвазига ўтказиб юбордик деб ўйлайман. Бир қанча вазиятлардан унумли фойдалана олмадик ва мағлубиятга учрадик.

- Аввало, Суперлигадаги тарихий ўйин билан табриклайман! Жамоа ёмон ўйнамади, лекин ўзингиз айтганингиздек, дарвоза чизиғида муаммо бордек. Бунга нима дейсиз?

- Жамоамизда 4 нафар дарвозабон бор. Улардан икки нафари ёш посбонлар бўлса, яна бири – Ислом Абдуллаев. Унда озгина руҳий томонлама муаммо бўлгани боис Акмал Ортиқовга ишонч билдиргандик. Лекин бу ерда айбни фақат дарвозабонга ағдариш тўғри эмас, қолган футболчилар ҳам биз қўйган талабларни бажаришмади. Кўп йиллар давомида яхши савияда ўйнаган футболчиларимиз бугун жуда кўп хатоларга йўл қўйишди.

- Жамоанинг фалсафаси қандай? Рақибга қараб мослашишми ёки ўз ўйинини кўрсатишми?

- Бизда ўз ўйин услубимиз бор, лекин таркиб тубдан янгиланди. Жамоага тажрибали ҳамда маҳоратли ўйинчилар жам бўлгани билан уларни бир жамоага айлантиришга вақт керак. Футболчилар ўзлари учун эмас, жамоа учун ўйнашни англаб етишлари лозим.

Кўп футболчиларимиз мавсумолди тайёргарлик жараёнини жароҳат билан ўтказишди. Масалан, Фозил Мусаев узоқ вақт давомида даволанди. Ундан ташқари, 1-1,5 ҳафта олдин жамоага қўшилган янги ҳужумчимизда ҳам жароҳат бор эди, бироқ иложсизлик туфайли уни майдонга туширишга қарор қилдик.

- Ўтган мавсум охирида "бу йилги таркиб қанчалик ўзгаради? деганимизда, "биринчи даврада шу таркиб ўйнайди, фақат иккинчи даврада янги ўйинчиларни оламиз", деб жавоб қайтаргандингиз. Бугун жамоа сафида 8 та янги ўйинчи майдонга тушди.

- Ўтган йилги жамоа ўзаги сақлаб қолинган. Олдинги таркибда ўйнаган 12 нафар футболчи шу ерда. Пролига ва Суперлига фарқини ўзингиз биласиз, бундан ташқари, раҳбарият олдимизга улкан вазифаларни қўйган.

- "Турон"га таниқли футболчилар жалб этилди, ёшлар билан боғлиқ вазият қандай?

- Ёшларга асосий жамоага қанчалик эътибор қаратилса, шунчалик қаралади. Жамоанинг келажакдаги нияти ҳам шу. Биз ҳам вақти келиб, бир қатор ёш футболчиларга Суперлигада ўйин амалиётини тақдим этамиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика