RU

Последние новости

19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  4 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  3 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  0 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  5 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  1 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  7 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  9 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  6 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  11 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0

Илҳом Шарипов: "Биринчи Лига баҳслари анча шиддатли ва кескин руҳда ўтмоқда" Новости

Илҳом Шарипов: "Биринчи Лига баҳслари анча шиддатли ва кескин руҳда ўтмоқда"

«Динамо» - «УзДонгЖу» (1:0) ўйинидан кейин «Динамо» бош мураббийи Илҳом Шарипов учрашув борасидаги фикрларини билдирди.
- Анча асабий ўйин кузатилди. 8 та сариқ карточка ва битта четлатиш. Баҳснинг шу қадар кескин ўтишини кутганмидингиз?

- Чиндан ҳам жуда асабий ва шиддатли футбол намойиш этилди. Кутганимдек, «УзДонгЖу» жамоаси анча шаклланган ва тартибли ўйин намойиш этди. Йигитларимиз майдонда борини бериб тўп суришди. Ўйин сўнггига яқин рақибнинг бир киши кам бўлиб қолганлиги бизга қанотлар орқали ҳужум қилишимизга кўпроқ имконият берди. Натижада бундан фойдаланиб, қийин ўйинда ғалабага эришдик. Йигитлар ўйинидан қониқдим. Муҳим ғалабадан хурсандмиз. Жамоамиз мухлисларини қувонтиришда давом этишимиз керак.

- Азамат Бобожонов ва Виктор Клишинларнинг тикланиш жараёни қай даража кетмоқда?

- Бобожонов тиббий кўрикдан ўтди. Унинг оёғидаги жароҳати битиши учун 10 кунча вақт кетади. Ҳужумчимиз Виктор Клишин эса сафга қайтди. Насиб қилса, у Хоразм ва Нукусдаги кейинги тур ўйинларимизда майдонга тушади.

- Якунланган тўрт турт баҳсларидан сўнг турнир ҳақида қандайдир хулосалар қила оласизми?

- Биринчи Лига баҳслари анча шиддатли ва кескин руҳда ўтаётганлигини кўриб турибсиз. Айнан мана шу турнирда очиқ ва тезкор футболга гувоҳ бўлиш мумкин. Бу ерда ҳеч бир футболчининг номи ёки ёшига қаралмайди, барча ўзини кўрсатиш ва ғалаба қозониш учун бор куч ва имкониятини ишга солади.

«Динамо» Матбуот хизмати.
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика