Илҳом Мўминжонов Ўзбекистонда барқарор ўйнайдиган жамоа йўқлигини айтди
09 июл 2018 01:47
Новости
Илҳом Мўминжонов Ўзбекистонда барқарор ўйнайдиган жамоа йўқлигини айтди
Суперлиганинг 16-тур доирасидаги "Насаф"га қарши ўйиндан сўнг наманганликлар устози Илҳом Мўминжонов жамоаси ёмон ўйнаганини тан олди.
"Насаф" клуби расмий сайти Илҳом Мўминжоновнинг фикрларини чоп этди.
"Бугун унчалик ҳам зўр ўйнамасдан бир очко олдик. Ўйиндан кўнглим тўлмади. Бизда мудом барқарор ўйнайдиган жамоа деярли йўқ. Шу сабабдан ҳам жамоаларимиз баъзан зўр ўйнаб, кейин бироз барқарорликни йўқотиб қўйишади. “Навбаҳор” ҳам шу сабабли бугун ўз ўйинини кўрсата олмади. Балки танаффусдан кейин биринчи ўйин бўлганига ўйинимиз қовушмагандир. Таркибга янги қўшилган легионер ва маҳаллий футболчилар ҳали мавсумнинг ҳал қилувчи ўйинларида жамоамизга наф келтиришларига умид қиламан", - дейди Илҳом Мўминжонов.
Комментарии