RU

Последние новости

09:56“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди  1 09:31Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”  2 09:05МЮ Ўринбоевнинг жамоадошига қизиқиш билдирмоқда  1 08:39“Навбаҳор“ “Нефтчи“ футболчиси билан 2 ярим йиллик шартнома тузди  2 08:13Салоҳ барча даврларнинг энг яхши африкалик футболчи ким деган саволга жавоб берди  13 07:47“Навбаҳор“ Одиловнинг ўрнига бразилиялик футболчини олиб келмоқда  7 07:20Суперлигада иккинчи давра бошланишига 10 кун қолганида навбатдаги истеъфо рўй берди  8 00:45МЮ яна Шешко вариантига қайтди. Бунинг учун клуб ўйинчи сотиши керак  2 00:19"Сўғдиёна" ўртоқлик ўйинида "Абдиш Ата" клуби билан дуранг ўйнади  4 23:59Винисиус янги шартнома бўйича "Реал"да Мбаппедан кўпроқ маош олишни истамоқда  7 23:35"Реал" Конатенинг трансфери бўйича "Ливерпуль" билан алоқага чиқди  13 22:45"Барса" Рэшфордни тўлиқ сотиб олиши учун қанча тўлаши кераклиги маълум. Футболчи маоши бироз камайишига рози бўлган  3 22:25"Нефтчи" ўртоқлик ўйинида Қирғистоннинг "Нефтчи" клубини ўта йирик ҳисобда ютди  14 22:01Мбемо "МЮ"да тиббий кўрикдан ўтди ва шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 21:35Расман: Тома Табатадзе "Бухоро" клубига ўтди!  17

Икки карра Осиё чемпиони, қиъанинг энг яхши ёш футболчиси Достон Ҳамдамов 24 ёшга тўлди Новости

Икки карра Осиё чемпиони, қиъанинг энг яхши ёш футболчиси Достон Ҳамдамов 24 ёшга тўлди

Бугун "Пахтакор" жамоасининг маҳоратли ярим ҳимоячиси Достон Ҳамдамов таваллуд кунини нишонламоқда.

Бугун барча ёш тоифасидаги терма жамоаларида ўйнаган, Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси бўла олган, "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони соҳиби, бугунги кунда "Пахтакор" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Достонбек Ҳамдамов бугун 24 ёшга тўлди.    

Достонбек Ҳамдамов - 1996 йилнинг 24 июль куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида дунёга келган. "Бунёдкор" футбол академиясига келгунга қадар Янгиер футбол мактаб-интернатида миллионлар ўйини сир-асрорларини ўрганган. 2014 йилда "Олмалиқ" (ҳозирги АГМК) жамоасига қарши учрашувда "Бунёдкор" жамоасидаги дебют учрашувини ўтказди. Ўша мавсум якунига қадар "Машъал", "Бухоро" жамоаларининг посбонларини ранжитишни уддасидан чиқди. Бу пайтда у 18 ёшда эди. 

Дарвоқе, Достонбек Ҳамдамов икки карра Осиё чемпиони бўлган уч нафар ўзбекистонлик футболчидан бири ҳам ҳисобларнади. Ўтган йили Хитойдаги "қорли финал" номи билан ёдда қолган қитъа чемпионатида чемпион бўлган таркибда Акромжон Комилов, Достонбек Ҳамдамов ва Жавоҳир Сидиқов бор эди. Бу уччовлон 2012 йил Эронда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги U-16 Осиё чемпионатида ҳам қатнашиб, якунда чемпион бўлишган эди.


Тошкентда Роналду билан учрашув. Ушбу болаларнинг орасида Достон Ҳамдамов ҳам бор. 



Бугунги қаҳрамонимиз 2015 йилда Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилган.  "Қалдирғочлар" сафида 2014-2017 йиллар оралиғида тўп тепган. 2016 йилги мавсумда жамоасининг энг яхши тўпурари сифатида кумуш медалларига эга чиққанди. Орада маълум вақт Россиянинг "Анжи" жамоасида тўп тепган Ҳамдамов ўтган мавсумдан эътиборан "Пахтакор" жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. 

Достонбек Ўзбекистон ўсмирлар, ёшлар ва миллий терма жамоалари таркибида ўйнаган. Яъни, барча ёш тоифаларидаги терма жамоаларда ўйнаб, босқичма-босқич юқорига кўтарилиб борган. ОФК томонидан ҳар чоракда чоп этиладиган "AFC QUARTERLY" журналининг навбатдаги сонларининг бирида Ҳамдамов билан интервью чоп этилди. Бу интервью Достонбек 2015 йилда Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилганидан кейин амалга оширилганди.

- Ўзбекистон футболининг ўсиб келаётган янги авлод вакилларидан бири, ОФК томонидан 2015 йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб тақдирланган Достонбек Ҳамдамов ўтган мавсум ўзини кўрсатди. Клуб ҳамда терма жамоаси учун порлаган нурга айланди, - дея бошланган эди ўша интервью. 



Сайтимиз ходимлари номидан Достон Ҳамдамовга соғлик ва саломатлик, фаолиятида эса улкан зафарлар тилаб қоламиз!

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика