RU

Последние новости

16:05"Африкада бир бўлак нон учун ҳар куни эрталаб 20 миль масофани босиб ўтадиган инсонлар бор"  0 15:22"Пахтакор" Туркия йиғини доирасида Чехия клубига мағлуб бўлди  5 15:00Ўзбекистон МТЖнинг Иорданияга қарши ўйини бошланиш вақти маълум  2 14:33Тен Хаг Топ-5га қайтиши мумкин  4 13:48"Манчестер Сити"нинг аҳволи яхши эмас  14 13:15"Пахтакор"нинг навбатдаги трансфери европалик футболчи бўлиши мумкин  11 12:43Салаҳ: "Фойдасиз эмаслигимни исботлаш учун "Ливерпул"ни танлаганман"  2 11:53Breaking! Ҳусановнинг агенти учиб кетди, Абдуқодир "Манчестер Сити"да қачон тиббий кўрикдан ўтиши маълум  30 11:35"ЖЧдаги чемпионлик Роналдунинг фаолияти учун ажойиб якун бўларди"  9 11:06«Ювентус» «Барселона»га 50 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:40Роналдунинг «Ал Насср» билан янги келишувига кўра ҳафтасига қанча маош олиши маълум  7 10:13Расман. «Арсенал» футболчи учун мавсум якунланди  3 09:42«Насаф»нинг яна бир собиқ легионери «Қизилқум»га ўтишга яқин  0 09:40Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи. Бугун Қувайтга қарши баҳс олиб борамиз  2 09:14Элдор Шомуродов учун А Сериянинг икки клуби курашмоқда  14

Ҳусан Темиров: “Ўз вақтида “Машъал”нинг ўйинларини “Ўзбекистон Радиоси”га шарҳлаганмиз” Новости

Ҳусан Темиров: “Ўз вақтида “Машъал”нинг ўйинларини “Ўзбекистон Радиоси”га шарҳлаганмиз”

Қашқадарёлик таниқли спорт шарҳловчиси Ҳусан Темировнинг ҳамон севимли касби билан шуғулланиб келаётгани эътирофга лойиқ.
Ўткир сўзлари билан кўпчилик мухлисларнинг қалбидан жой олган отахон журналист куни-кеча Муборакка ташриф буюрди. “Машъал” – “Насаф” учрашувини бевосита кузатиб бориш билан бир қаторда, вилоят телевидиениясига ҳам шарҳлаб борди. Муборакка қилган сафаримиз чоғида, Ҳусан ака билан суҳбатлашиб, ўзининг 30 йиллик юбилейини нишонлаётган “Машъал” футбол клуби тўғрисида фикрларини ҳам билишга қизиқдик.

- Ҳусан ака, бу йил 30 ёшини қарши олган “Машъал” футбол клуби ҳақида нима дея оласиз? Бизнингча бу жамоани яхши билсангиз керак. Тўғрими?
- “Машъал” бу – Ўзбекистон футболининг фахри. Бугунги кунда Муборак жамоаси нафақат миллий чемпионатда иштирок этмоқда, балки шу билан бирга ўзининг ёш ва иқтидорли ўйинчиларини турли терма жамоаларга етказиб берган холда, унинг равнақига ҳисса қўшиб келмоқда. Ҳозир мамлакатимиздаги қайси бир клубнинг таркибига қараманг унда илгари “Машъал” академиясида тарбия топган ўйинчиларни учратасиз. Буларнинг бариси ҳукуматимиз ва муҳтарам президентимизнинг футболга бўлган катта эътиборидир. Ғамхўрлик натижасида турли ёш тоифасидаги терма жамоаларнинг, халқаро мусобақаларда ижобий натижа қайд этаётганига Қашқадарё вилояти футболи, айниқса “Машъал” жамоасининг меҳнати ҳам ётибди деб ўйлайман.

- “Машъал”ни нечанчи йилдан буён яхши биласиз?
- Бу клубни мен ташкил этилганидан буён кузатиб келаман. Илгари бу жамоанинг номи “Факел” эди. Завод ишчи ходимларидан ташкил топилган. Кейинчалик мустақилликка эришганимиздан сўнг, биринчи лигада иштирок эта бошлади. Ўша пайтлар керак бўлса ҳар бир учрашувдан бир соатлаб “Ўзбекистон радио”сига репортаж қилардик. Шу кунлар худди кечагидек ёздимизда турибди. Хаттоки яёв кезиб, “Машъал”нинг сафардаги учрашувларига борганмиз. Кунларнинг бирида Навоийга бориб, “Прогресс”га қарши ўйинини кузатиб келганмиз. Марҳум Ботир Эгамов деган инсон бўлган. Қашқадарё вилояти спорт қўмитаси риси эди. 15 йил фаолият юритди. У киши ҳам “Машъал” учун жуда кўп елиб-югурди. Бундан ташқари Жумқул Қурбонов деган туман ҳокими бор эди. У киши ҳам клуб равнақи учун катта хизмат қилди. Қолаверса Нуриддин Зайниев ҳам илгари “Муборак-нефтгаз” унитар корхонасининг раҳбари ва вилоят ҳокими сифатида сидқидилдан мехнат қилиб, вилоят футболини кучайтирди. Буларни ҳаммасининг бошида муҳтарам президентимиз борлигидан фахрланамиз.

- Шу кунгача “Машъал”да ишлаб кетган мураббийлардан кўпроқ кимларни алоҳида ажратиб кўрсатган бўлардингиз?
- Любишин, Серастанов, Лёткин ҳамда Муборак жамоасининг профессионал клуб сифатида шаклланишида муҳим ўрин тутган Баҳром Давлатовни айтишим мумкин. Мана ҳозирда Александр Хомяков клубни аввалги мавқеини тиклашда меҳнат қилиб келмоқда. Россиялик мураббий жамоани биринчи лигадан яна кучлилар сафига олиб чиқди. Бунда табиийки клуб хомийларининг ҳам беминнат ёрдамлари ётибди.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.   
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика