RU

Последние новости

23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  0 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  1 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  1 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  4 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  23 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  7 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  12 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4

"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси Новости

"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси

19-23 июнь кунлари Суперлигада 13-тур учрашувлари ўтказилди.

ПФЛ матбуот хизмати Лига комиссарларининг Суперлига 13-турига доир билдиргисидан кўчирмани тақдим этди.

"Нефтчи" 1:0 "Бухоро"

"Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бакаев қизил карточка олганидан сўнг учрашув комиссари меҳмон жамоага матбуот анжуманида қайдномада кўрсатилган мураббий қатнашиши кераклигини маълум қилган. Бироқ ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Бухоро" номидан қайдномада бўлмаган мураббий – Михаил Еремчук иштирок этган. 

Бундан ташқари, Михаил Еремчук матбуот анжумани давомида ҳакамнинг фаолиятига қатор эътирозлар билдирган. Бироқ "Бухоро" жамоаси учрашувдан сўнг ҳакамнинг фаолияти бўйича ҳеч қандай расмий эътироз киритмаган ва бу орқали "Суперлига ва Пролига регламенти"нинг 23.11 бандини бузган.

"Бухоро" клубининг иши Тартиб-интизом қўмитасига оширилди.


"Динамо" 0:3 "Бунёдкор"

"Динамо" клуби учрашув комиссарининг бир неча бор огоҳлантиришига қарамай, VAR машинаси турган жой, футболчи ва учрашув расмийлари кириб-чиқувчи ҳудудларда хавфсизликни таъминлай олмаган, бу орқали "Суперлига ва Пролига регламенти"нинг 15.5 ва 15.9 бандлари бузилган.

"Динамо" клубининг иши Тартиб-интизом қўмитасига оширилди.


"Навбаҳор" 3:0 "ОКМК"

"Навбаҳор" жамоаси учрашувда фаолият олиб бораётган фотосуратчи ва тўп олиб келиб берувчи болаларни етарлича ўриндиқ билан таъминлай олмаган.

Шунингдек, учрашувни якунловчи ҳуштак чалинганидан сўнг майдонга тегишли рухсатномаси йўқ шахслар тушиб келган. Бу шахслар жамоаларнинг кийиниш хонаси ёнигача етиб бориб, тегишли ходимларининг талабларига бўйсунмай, уларга қаршилик кўрсатган.

Стадиондаги тўп олиб берувчи болалар томонидан ўйин давомида меҳмон жамоага тўп узатмаслик ва уни яшириб қўйиш ҳолатлари кузатилган. "Навбаҳор" клуби маъмурларига бу бўйича огоҳлантириш берилганидан сўнг ҳам ҳолат давом этган. 

Юқоридаги ҳолатлар оқибатида "Суперлига ва Пролига регламенти"нинг 15.5, 15.9, 15.11 ва 15.14 бандлари бузилган.

Бундан ташқари, "Навбаҳор" футболчилари огоҳлантиришларга қарамай, микст-зона орқали ҳаракатланмасдан, стадионни бошқа йўл билан тарк этган. Бу орқали "Суперлига ва Пролига регламенти"нинг 18.7 бандига амал қилинмаган.

"Навбаҳор" клубининг иши Тартиб-интизом қўмитасига оширилди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика