RU

Последние новости

15:51"Реал" Винисиус билан шартнома бўйича музокараларни қайта бошламоқчи  0 15:24"Атлетико" "Челси"нинг португалиялик футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 14:57"Бавария" Диаснинг трансфери амалга ошмаган тақдирда, бошқа ўйинчиини кўзлаб қўйди  0 14:28"Реал" Рейньер билан шартномани бекор қилиши мумкин  0 14:01Бернардески АҚШдан Италияга қайтди  0 13:33Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум  3 13:03"Ливерпуль" 90 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилиши мумкин  5 12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  0 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  3 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  31 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  3 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  30 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  6

Ҳамиджон Актамов: “Ҳужумчиларимизга совуққонлик ва аниқлик етишмаяпти” Новости

Ҳамиджон Актамов: “Ҳужумчиларимизга совуққонлик ва аниқлик етишмаяпти”

Олий лига ўн иккинчи туридан жой олган “Қизилқум” — “Навбаҳор” жамоалари учрашувидан (1:0) сўнг ўтказилган матбуот анжумани иккинчи қисмида мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов қатнашди.
- Бугунги ғалаба билан мухлисларимизни табриклайман, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Охирги омадсизликлардан кейин бу ғалаба жамоамиз учун жуда муҳим аҳамият касб этади. Йигитлар ёмон ҳаракат қилишмади. Аслида пенальтига қадар масалани ўз фойдамизга ҳал қилишимиз ҳам мумкин эди. Афсуски, Вячеслав Шевченко, Самандар Шодмонов, Акмал Рустамовлар қулай вазиятларни ҳавога совуришди.

Афсуски, ҳужумчиларимизга зарур паллада совуққонлик ва аниқлик етишмаяпти. Бу борада машғулотларда кўпроқ ишлаш лозимга ўхшайди. Олдинда янада жиддий рақиб кутиб турибди. “Локомотив”га қарши бўладиган ўйинда ижобий натижага эришиш учун пухта тайёргарлик кўрамиз. Мақсадимиз — мавсум оралиғидаги танаффусга юқори кайфиятда чиқишдир. Бунга йигитларимизнинг куч ва маҳорати етади, деб биламан.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика