RU

Последние новости

09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0

Футзал. ЖЧ-2016. Ўзбекистоннинг дебюти, кўзи ожиз болакайга қилинган совға ҳамда "футзал Пелеси"нинг хайрлашуви ҳақида ҳикоя қиламиз Новости

Футзал. ЖЧ-2016. Ўзбекистоннинг дебюти, кўзи ожиз болакайга қилинган совға ҳамда "футзал Пелеси"нинг хайрлашуви ҳақида ҳикоя қиламиз

Футзал бўйича мундиал тарихи ҳақидаги маълумотлар билан таништириб борамиз.

Футзал бўйича ФИФА таснифидаги саккизинчи жаҳон чемпионатига 2016 йилнинг 10 сентябрь – 1 октябрь кунлари Колумбия мезбонлик қилди. Ушбу мусобақа кутилмаган воқеаларга бой бўлди. Шу жумладан, мухлислар янги чемпионга гувоҳ бўлишди. Қолаверса, Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк маротаба мундиалда иштирок этди. Хосе Мария Пазос Мендес шогирдлари Тошкентда бўлиб ўтган Осиё кубогида кумуш медални қўлга киритиб, Австралия, Эрон, Таиланд ва Вьетнам билан биргаликда жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Жаҳон чемпионатининг "A" гуруҳидан жой олган Ўзбекистон терма жамоаси илк турда Панамага 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйган. Панамалик футболчилар голларини бир неча йил илгари тунги клубдан чиқишда отиб ўлдирилган терма жамоанинг собиқ футболчиси Мигель Лассога бағишлаган. 

Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари эса турнир давомидаги голларини ўша йилнинг августида вафот этган мамлакатнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаган.

2-турда эса мезбон Колумбия билан тенгма-тенг ўйин намойиш этган "оқ бўрилар" 3:1 ҳисобида олдинда бораётганди, бироқ сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган голлар туфайли таблодаги ҳисоб 3:3 кўринишига келди. Сўнгги турда эса Рикардиньо бошчилигидаги Португалияга қарши баҳс ёмон бошланмади. 11-дақиқада бурчак зарбасини ижро этганимиздан кейин ўша Рикардиньо тўпни ўз дарвозасига киритиб юборди ва ҳисоб 1:1 кўриниш олди. Аммо, мувозанатни тиклаганимиздан кейин Роналду ватандошларининг тезкор ҳужумлари ва агрессивлиги ортди. Ўзбекистонликлар рақибга муносиб қаршилик кўрсатишга уринишди, аммо, энг сара жамоалар ҳам қаршисида ҳадиксираб турадиган Рикардиньога қарши чора топишнинг имкони йўқ эди ўша кеча. Футзал даҳоси автоголидан ташқари бизнинг дарвозага 3 та тўп киритди. 35-дақиқада эса шундай ишчи бажарди-ки, бу билан ўзини ҳам вакилимиз Жавлон Аноровни ҳам янада машҳур қилиб юборди. Тўпни Аноровнинг устидан олиб ўтиб финт ишлатган вазиятини шериклари гол билан якунлашди ва ўша гол мундиалнинг энг чиройли голлари ўнлигида иккинчи бўлди. Рикардиньо ва Жавлон Аноров эса узоқ вақтгача футзал роликларининг юлдузига айланди.


Турнирнинг нимчорак финалида Осиё футзали байроқдори Эрон жаҳон футзали етакчиси Бразилия билан беллашди. Бу мундиал бразилиялик афсона Фалькао учун сўнгги мусобақа эди. Лекин, футзал қиролининг охирги ЖЧсига жамоаси тарихдаги энг кучсиз таркиб ва ўйин билан етиб келганди. Эронга қарши Фалькао жуда зўр ўйин ўтказди, супергол ҳам урди. Аммо унинг хет-трики ҳам жамоасига ёрдам бера олмади. 


Бразилия 3:1 ҳисобида олдинда бораётган форслар катта ирода ва характер кўрсатишди ва дунёнинг энг номдор жамоасига қарши ўзига хос камбэкни амалга оширишди - 3:3. Қўшимча бўлимлар тугашига 2 дақиқа қолганда Фалькао бу сафар ҳам жамоасини олдинга олиб чиқди. Аммо, шу куни форсларнинг куни эди. Ўша дақиқанинг ўзига Эрон сардори Муҳаммад Кешаварз яна мувозанатни тиклади - 4:4. Пенальтилар сериясида эса Эроннинг қўли баланд келди. Ўша учрашув якунига етгандан сўнг футзал афсонаси Фалькао профессионал фаолиятини якунлади. Ҳатто рақиб жамоа Эрон футзалчилари "футзал Пелеси"нинг ҳурматини ажойиб тарзда бажо келтириб, уни кўкларга кўтарди.

"Фаолиятимни хет-трик билан якунлаганимдан жуда хурсандман, лекин афсуски, улар ҳеч нарсага арзимайди. Бу голлар ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, шунчаки рекордимни яхшилашга ёрдам беради. Ушбу турнирда амалга оширган барча саъй-ҳаракатларим, шу жумладан голларимни чемпионликка алмаштирган бўлардим", деди Фалькао ўйиндан кейинги интервьюсида.

Умуман олганда, Эрон мусобақа кашфиётига айланиб, турнирда учинчи ўринни қўлга киритди.

Ярим финал доирасида Эронга қарши ўйиндан сўнг Россия етакчиси Эдер Лима трибунага кўтарилиб, кўзи ожиз болага терма жамоа либосини совға қилди, кейин эса кўзёшларини тия олмади.

"Скамейкада ўтириб, шифокорлар хонасига боришни кутаётган эдим, кимдир бақираётганини эшитдим: "Эдер Лима, Эдер Лима!" Ортимга ўгирилиб қарасам, трибунада кўзи ожиз болакайни кўрдим. Унга яқинлашганимда, шундай дедим: "Сиз ҳақиқатан ҳам Эдер Лимамисиз? Қандай ўйнаганингиз ҳақида менга кўп гапиришди". Мен "Ҳа, мен Эдер Лимаман", дея жавоб қайтарди. Кейин у либосимни сўради. Мен унга либосимни кийишида ёрдам бердим ва бағримга босдим. Кейин у яна сўради: "Сиз ҳақиқатан ҳам Эдер Лимамисиз?" Мен жавоб бердим: "Шундай". У шундай деди: "Унда мени қаттиқроқ қучоқланг". "Кўз ёшларимни ушлаб туролмадим", деди Россия терма жамоасининг бразилиялик футболчиси.

ВИДЕО

Диего Жустоцци бошчилигидаги Аргентина терма жамоаси футзал мундиалларига янги саҳифа очишди. Бу сафар Бразилия ва Испания совриндорлар орасига ҳам кира олишмади. Гуруҳ ("E") босқичида Қозоғистон (1:0) ва Соломон Ороллари (7:3) мағлуб этилган, Коста Рика билан эса 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилган. Нимчоракда Украина катта қийинчилик билан қўшимча бўлимларда киритилган гол эвазига 1:0 ҳисобида мағлуб этилган. Чорак финалда Миср (5:0), ярим финалда Португалия (5:2) ва финалда Россия (5:4) мағлубиятга учратилди. Шу тариқа, мухлислар "янги қирол"ни кўришга муваффақ бўлди.


"A" гуруҳи

1-тур, 10.09.2016

Ўзбекистон - Панама 1:3

Голлар: Ж.Аноров 39 - Кастреллон 16, М.Де Леон 30, Ф.Мена 36

Ўзбекистон (биринчи бешлик): 1.Рустам Умаров, 7.Дилшод Раҳматов, 8.Фарҳод Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов, 14.Константин Свиридов.

Захира: 12.Акмал Хазратқулов, 2.Дилшод Ирсалиев, 3.Нодир Элибоев, 4.Шуҳрат Тожибоев, 5.Даврон Чориев, 6.Машраб Одилов, 9.Илҳом Хамроев, 10.Жавлон Аноров, 13.Феруз Фахриддинов.

Панама: (биринчи бешлик): 12.Жейми Лондоно, 3.Оскар Хинкс, 5.Фернандо Мена, 6.Эдгар Ривас, 8.Карлос Перез.

Захира: 1.Даниэль Атенсио, 13.Жозе Викториа, 2.Жошуа Браун, 4.Хорхе Перез, 7.Клаудио Гудриж, 9.Анхел Санчес, 10.Майкль Де Леон, 11.Абдиел Кастреллон, 14.Ариэл Кастилло.

Огоҳлантиришлар: Д.Ирсалиев 31, Ж.Аноров 34 - Ж.Браун 19, Э.Ривас 31

ВИДЕО

2-тур, 13.09.2016

Колумбия - Ўзбекистон 3:3

Голлар: Х.Абрил 18, А.Каро 37, 40 - Ж.Аноров 5, Д.Ирсалиев 15, Н.Элибоев 28

Колумбия (биринчи бешлик): 1.Нанез, 6.Сиерра, 8.Абрил, 10.Анхеллот, 14.Андрес Рейес.

Захира: 12.Мехиа, 2.Ортиз, 3.Сунига, 4.Еиссон, 5.Йефри, 7.Жонатан, 9.Юлиан, 11.Боливар, 13.Отеро.

Ўзбекистон (биринчи бешлик): 1.Рустам Умаров, 7.Дилшод Раҳматов, 8.Фарҳод Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов, 14.Константин Свиридов.

Захира: 12.Акмал Хазратқулов, 2.Дилшод Ирсалиев, 3.Нодир Элибоев, 4.Шуҳрат Тожибоев, 5.Даврон Чориев, 6.Машраб Одилов, 9.Илҳом Хамроев, 10.Жавлон Аноров, 13.Феруз Фахриддинов.

Огоҳлантиришлар: Йефри Дукуе 21, Х.Ортиз 26, Х.Абрил 26

ВИДЕО

3-тур, 16.09.2016

Португалия - Ўзбекистон 5:1

Голлар: Рикардиньо 10, 14, 22, Андре 26, Жо 35 - Рикардиньо 11 (авт.)

Португалия (биринчи бешлик): Бебе, Фабио Сесилио, Педро Кари, Жоао Матос, Рикардиньо.
Захира: Андре, Бруно Коельо, Мигель Кастро, Жо, Ре, Витор Хьюго, Тиаго Брито, Криштиану, Кардинал.

Ўзбекистон (биринчи бешлик): Рустам Умаров, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Константин Свиридов.
Захира: Акмал Хазратқулов, Дилшод Ирсалиев, Нодир Элибоев, Шуҳрат Тожибоев, Даврон Чориев, Машраб Одилов, Илҳом Хамроев, Жавлон Аноров, Феруз Фахриддинов.

Огоҳлантиришлар: Н.Элибоев 20, М.Одилов 32 

ВИДЕО

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Португалия321015-27
Колумбия31208-75
Панама31026-143
Ўзбекистон30125-111


"B" гуруҳи 

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Россия330019-69
Таиланд320114-126
Миср31029-93
Куба30037-220


"C" гуруҳи

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Италия330011-39
Парагвай320117-96
Вьетнам31025-113
Гватемала30037-170


"D" гуруҳи

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Бразилия330029-59
Украина32018-66
Австралия31025-163
Мозамбик30037-220


"E" гуруҳи

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Аргентина321010-57
Қозоғистон320113-26
Коста-Рика31117-74
Соломон ороллари30035-210


F" гуруҳи

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Испания330013-69
Озарбайжон311110-74
Эрон31119-114
Марокаш30036-140


1/8 финал

Россия — Вьетнам 7:0

Колумбия — Парагвай 0:0 (п. 2:3)

Бразилия — Эрон 4:4 (п. 2:3)

Испания — Қозоғистон 5:2

Португалия — Коста-Рика 4:0

Аргентина — Украина 1:0 (қ.б)

Таиланд — Озарбайжон 8:13 (қ.б)

Италия — Миср 3:4 (қ.б)


1/4 финал

Парагвай — Эрон 3:4 (қ.б)

Россия — Испания 6:2

Аргентина — Миср 5:0

Озарбайжон — Португалия 2:3


1/2 финал

Эрон — Россия 3:4

Аргентина — Португалия 5:2


3-ўрин учун

Эрон — Португалия 2:2 (п. 4:3)

Финал

Россия — Аргентина 4:5

Голлар: Э.Лима 16, 22, 40 (дабл пен.), Д.Лисков 39 - А.Вапораки 16, Л.Куззолино 20 (дабл пен.), А.Бранди 22, 23, К.Вапораки 39

Амалга оширилмаган дабл пенальти: Л.Куззолино 35

Россия (биринчи бешлик): Густаво, Иван Чишкала, Эдер Лима, Робиньо, Данил Давидов.

Захира: Георгий Замтарадзе, Сергей Викулов, Владислав Шаяхметов, Дмитрий Лисков, Иван Милованов, Сергей Абрамов, Артем Ниязов, Сергей Абрамович.

Аргентина (биринчи бешлик): Николас Сармиенто, Фернандо Вильгелм, Кристиан Борруто, Алан Бранди, Пабло Таборда.

Захира: Матиас Куеведо, Гуидо Мосенсон, Дамиан Стаззоне, Аламиро Вапораки, Херардо Баттистони, Максимилиано Реския, Леандро Куззолино, Сантиаго Базиле, Константино Вапораки.

Огоҳлантиришлар: С.Абрамович 20, Робиньо 34, Г.Замтарадзе 35 - Н.Сармиенто 10, А.Бранди 20, С.Базиле 30, А.Вапораки 32

ВИДЕО

Ўтказилган жойи: Колумбия

Ўтказилган шаҳарлар: 3 (Кали, Букараманга, Медельин)

Ўтказилган санаси: 10 сентябрь - 1 октябрь, 2016 йил

Иштирокчилар: 24 (6 қитъадан)

Мухлислар ташрифи: 139307 (ҳар ўйинга 2679)

Урилган голлар: 352 (ҳар ўйинга 6.77та гол)

Тўпурар: Рикардиньо (Португалия, 12та гол)

Энг яхши ўйинчи: Фернандо Вильгелм (Аргентина)

Энг яхши дарвозабон: Николас Сармиенто (Аргентина)

"Fair-Play" соврини: Вьетнам

Чемпион - Аргентина

Иккинчи ўрин - Россия

Учинчи ўрин - Эрон

Тўртинчи ўрин - Португалия


Футзал. Футбол бўйича Европа чемпионлари иштирок этган илк жаҳон чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз

Футзал. ЖЧ-1992. Пеле томоша қилган ҳамда онасининг қорнида тўп тепишни бошлаган ялангоёқ болакайнинг энг яхши ўйинчига айлангани ҳақида ҳикоя қиламиз

Футзал. ЖЧ-1996. Бразилия "требл" қайд этди

Футзал. ЖЧ-2000. Ўзбекистоннинг дастлабки уриниши, 29 та гол ўтказган мезбон ҳамда бир ўйинда икки дарвозабонидан айрилиб, учинчи посбон билан Бразилиянинг гегемонлигига чек қўйган чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз 

Футзал. ЖЧ-2004. Турнир остонасида қоқилган Ўзбекистон ҳамда бразилиялик футболчилар билан финалга қадар етиб борган Европа мамлакати ҳақида ҳикоя қиламиз 

Футзал. ЖЧ-2008. Бразилияликлардан иборат ярим финалчилар ҳамда нотаниш аёл туфайли қаҳрамонга айланган Франклин Рузвельт ҳақида ҳикоя қиламиз

Футзал. ЖЧ-2012. Илк ўзбек ҳаками, кетма-кет иккинчи марта финалга чиққан Ўзбекистон мураббийи, фалаж ҳолатда қаҳрамонга айланган Фалькао ва либосидаги юлдузлардан маҳрум этилган Бразилия ҳақида ҳикоя қиламиз


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика