RU

Последние новости

16:42Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди  0 16:15Санчонинг "Челси"даги тақдири маълум бўлди  0 15:53Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради  0 15:37"Фантастик жамоа". Пеп Гвардиола "Ливерпул"ни чемпионлик билан табриклади  1 15:10Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади  0 14:46Ўзбекистон Кубоги 2-тур учрашувларида ишловчи ҳакамлар маълум  0 14:26Арне Слот дебют мавсумидаёқ "Ливерпуль" билан АПЛни ютди. Яна кимлар бундай натижага эришган?  4 14:02"Пахтакор" бир киши кам қолган ва "Шўртан"ни кичик ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45"Навбаҳор" "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:30U-20 Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон Иордания ва Баҳрайн билан бир гуруҳда  0 13:01Игорь Сергеев: "20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин, бироқ..."  4 12:49Сергей Лушчан: "Жиянов ва Одиловда имтиҳон бор, Аҳмедовда жароҳат"  3 12:40"Насаф" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 12:24Темур Мамасиддиқов: "'Пахтакор" юқори зонага кўтарилиб ўйнашини яхши билардик"  0 12:19Суперлигада биринчи истеъфо?!  26

Филиппин сардори: “Таркибимизда Ўзбекистонга қарши муносиб ўйнай оладиган футболчилар етарли” Новости

Филиппин сардори: “Таркибимизда Ўзбекистонга қарши муносиб ўйнай оладиган футболчилар етарли”

Филиппин терма жамоаси сардори — Фил Янгҳазбенд Жаҳон чемпионати саралашининг кейинги ўйинлари ҳақида, хусусан Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Бу ҳақида “Philstar” нашри хабар бермоқда.

“H” гуруҳида ўтказилган икки турдан кейин Филиппин терма жамоаси Шимолий Корея билан бир хил — 6 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

“Ўзбекистонга қарши биз Бахрайн ва Яманга қарши кўрсатганимиздан кўра кучлироқ ўйин намойиш этишимиз керак бўлади”, дейди Англиянинг “Челси” клуби академияси тарбияланувчиси.

“Ўзбекистон терма жамоаси ташриф буюрар экан, аниқки, бу жуда юқори даражадаги ўйин бўлади. Шунинг учун ҳаммамиз янада яхшироқ ўйнашимиз кераклигини билиб турибмиз. Бироқ, менимча, бизнинг жамоада рақибимиз таркибидаги футболчиларга қарши муносиб ўйин кўрсата оладиган футболчилар етарли”, дея ўз фикрини якунлади “Loyola Meralco Sparks” клубида фаолият олиб бораётган ва у ерда ўтказган 50 ўйинида 56та гол урган ҳужумчи.

Таъкидлаш жоизки, Фил Янгҳазбенд Филиппин терма жамоасининг ҳужум чизиғидаги энг яхши футболчиси ҳисобланади. У шу вақтга қадар мамлакат асосий жамоаси сафида 70 ўйинда майдонга тушиб, 42 бор рақиблар дарвозасини ишғол эта олган.

Эслатиб ўтамиз, Филиппин аввалги икки турда Бахрайнни 2:1 ва Яманни 2:0 ҳисобида мағлуб этган.

Ўзбекистон терма жамоасининг Филиппинга қарши сафардаги ўйини 8 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика