Евро-2024 да Италия терма жамоасининг сардори ким бўлиши маълум
01 июн 2024 09:40
Новости
Евро-2024 да Италия терма жамоасининг сардори ким бўлиши маълум
Италия терма жамоаси устози Лучано Спаллетти Евро-2024 мусобақасида жамоасини ким сардор сифатида майдонга бошлаб тушишини маълум қилди.
«Жамоа сардори Жанлуиджи Доннарумма қолади. Кейинчалик яна бу ҳақида ўйлаб кўрамиз, бироқ мусобақага Доннарумма сардор бўлиб тушади», — деди терма жамоа устози.
Маълумот учун, 25 ёшли дарвозабон Италия терма жамоаси сафида 61 та учрашувда майдонга тушди. У 27 та баҳсда ўз дарвозасидан гол олиб чиқмаган.

Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии