Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади
12 окт 16:58
Новости
Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади
Италия термаси собиқ бош мураббийи Лучано Спаллеттининг фикрига кўра, "скуадра адзурра" ЖЧ-2026да қатнашади.
Мундиал учун бўлаётган саралашда Италия термаси пешқадам Норвегиядан 6 очко ортда қолган ҳолда 12 очко билан I гуруҳида 2-ўринда бормоқда.
14 октябрь куни италияликлар сафарда Исроил термасига қарши ўйнайди. Ушбу термага қарши илк ўйинда итальянлар 4:1 ҳисобида ғалаба қайд этганди.
"Италия жаҳон чемпионатига боради. Ишонаман, шундай бўлади.
Футболчиларнинг иродаси кучли, Гаттузо икки ҳужумчи орқали жамоадаги балансни топди. Шу орқали у Исроилни мағлуб қилди", - деди Спаллетти.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии