RU

Последние новости

03:45ЕЧЛ. ПСЖ пенальтилар сериясида "Ливерпул"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. "Бавария" ва "Интер" ҳам чорак финалда  125 03:05Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" ўз майдонида "Пахтакор"га тўртта гол урди  146 00:45ЕЧЛ. "Барселона" жавоб ўйинида "Бенфика"га ҳеч қандай имконият қолдирмади ва чорак финалга йўл олди  81 23:42"Пахтакор" ва "Ал Ҳилол" ўзаро ўйинлар тарихи  5 23:41"Барселона" – "Бенфика" учрашувида рўзадор футболчилар оғиз очиб олиши ўйин тўхтатиб турилди  15 23:25Фримпонг "Барса" ёки "Реал"га ўтмоқчи  5 23:08"Қўқон-1912" эртага тақдимот маросимини ўтказади. Тадбир мухлислар ва ОАВ учун очиқ   0 22:27Фарғона вилояти ҳокими "Нефтчи" қароргоҳида бўлди  1 21:26"Сурхон" Термизда таништирув маросими ўтказди  5 21:15АПЛнинг учта гранд жамоаси Рафиньяни сотиб олмоқчи  3 20:50Артета АПЛ ёки ЕЧЛдан қайси бирини ютишни кўпроқ хоҳлайди?  1 20:25"Манчестер Сити" Флориан Вирц билан музокараларни бошлади  6 19:59Ван Дейк - ПСЖ билан ўйин ҳақида: "Умид қиламанки, "Ливерпуль" Чемпионлар Лигаси чорак финалига чиқади"  1 19:31Клопп ўзининг энг катта трансфер хатосини айтди  1 19:08Гвардиола Родрига ўринбосар топди  1

Эскилар бирин-кетин кетмоқда Новости

Эскилар бирин-кетин кетмоқда

Футболда футбол кишилари ишлаши керак. Футбол бошқача соҳа, футболни тушунмай футболда ишлаб кетиш қийин. Буни мисолларда кўп бора кўрганмиз.

Ўзбекистон футбол федерацияга янги Президент тайинланганидан бери орадан бир ой вақт ўтди ва шу қисқа вақт ичида катта ўзгаришларга гувоҳ бўлдик. Бу энг аввало кадрлар масаласи билан боғлиқ. Дастлаб Бухородаги хатолари туфайли Рустам Бобомуродов бутунлай ҳакамликдан четлатилди. Кейинчалик Ғузордаги ўйинни бошқарган Олим Толибжонов ўнта ўйинга ҳакамликдан четлатилди. Орадан кўп ўтмай, "Обод" олий лигадан четлатилди. 

Куни кеча ПФЛ бош директори лавозимида ишлаб келган Фарҳод Магометов, бугун эса келишилган ўйинларга қарши кураш бўлими бошлиғи Аҳрол Иноятов ўз вазифаларидан озод этилди. Албатта, бу ўзгаришлар кишини хурсанд қилади, эндиликда мухлисларимиз ҳам футболимиз келажагига умид билан қарашмоқда.

Лекин шу ўринда бир савол туғилади: ЎФФ кетганлар (ишдан бўшатилганлар) ўрнини муносиб тарзда ёпяптими? Янги кадрлар футболни қанчалик тушунади ва қанчалик қизиқади? Агар биз мана шу каби саволларга ҳозир тўғри жавоб бермас эканмиз, ўзбек футболи келажаги борасида яна саволлар юзага келаверади. Бир нарсани унутмайлик: жамиятдаги ҳар бир соҳа ривожида биринчи навбатда кадрлар муҳим ўрин тутади. 

Юртимизда жуда кўплаб собиқ футболчилар, ҳатто "Про" лицензиясига эга мураббийлар, ҳуштакни бир четга қўйган ҳакамлар бор, аммо улар ҳозир қаерда? Нима иш қилишяпти? ЎФФнинг янги раҳбариятига омад тилаган ҳолда шуни айтиш мумкинки, ПФЛнинг янги бош директори Омон Ғофуров футбол жамоатчилиги учун қанчалик маълум деган савол юзага келади. ПФЛ - ички футболимиз юзи, ташкилотни бошқариш ниҳоятда масъулиятли вазифа ҳисобланади, кўп жиҳатдан футболимизнинг қанчалик илгарилаши мазкур ташкилотнинг ишига боғлиқ. Шундай экан, биз айтайлик, Омон Ғофуров мисолида ички чемпионатимиз эртанги кунига умидвор кўз билан боқсак бўладими?

Юқорида айтиб ўтганимиздек, бўлаётган ўзгаришлардан хурсандмиз. Аммо янги кадрлар борасида ҳам бир қатор саволлар юзага келаётгани бор гап. Мақсадимиз, ЎФФ олиб бораётган сиёсатни танқид қилиш эмас, балки айрим саволларга жавоб олишдир. Ўз вақтида Сэр Алекс Фергюсон айтганидек, бировни ишдан бўшатаётганда обдон ўйлаб кўрган маъқул, зеро унинг ўрнига келадиган янги кадр олдингисидан кучли бўлмаслиги мумкин.

Х.Холиқов. 


Рейтинг: -23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика