Эшитдик-да! Нўъмон Ҳасанов ўзбек клубларидан бирига бош мураббий бўлишга яқин
15 апр 2022 16:23
Новости
Эшитдик-да! Нўъмон Ҳасанов ўзбек клубларидан бирига бош мураббий бўлишга яқин
"Навбаҳор" клуби собиқ устози Про лигада иш бошлашга яқин турибди.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, Нўъмон Ҳасанов "Янгиер" жамоаси бошқарувини ўз қўлига олиши кутилмоқда. 10 апрель куни "Янгиер" бош мураббийи Бекзод Қодирқулов Ўзбекистон кубоги, 1-тури доирасидаги "Андижон"га қарши (1:3) баҳсдан сўнг ўз хоҳишига кўра истеъфога чиққан эди.
Нўъмон Ҳасанов 2021 йил март ойида, Суперлиганинг 1-туридан сўнг "Навбаҳор"дан кетгани бўйича ҳозиргача ишсиз эди. Катта эҳтимол билан, Ҳасанов 20 апрель куни Ўзбекистон кубоги доирасидаги "Сўғдиёна"га қарши баҳсда "Янгиер" бош мураббийи сифатида ишлайди.
Маълумот учун, "Янгиер" клуби Про лигада 5-турдан кейин 1та ғалаба ва 4та мағлубият қайд этган ҳолда, 3 очко билан 10та жамоа орасида 9-ўринни эгаллаб турибди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии