RU

Последние новости

20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  0 20:00Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК (матнли трансляция)  9 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  1 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  0 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  7 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  14 15:27"Футбол олами". "Нефтчи"да мағлубият, "Андижон"да йирик ғалаба, Самарқандда дуранг  0 15:16Доннарумма ПСЖ билан шартномани бекор қилишга тайёр  2

Эктор Купер: "Ҳеч бир рақибга беписандлик билан қараб бўлмайди" Новости

Эктор Купер: "Ҳеч бир рақибга беписандлик билан қараб бўлмайди"

Бугун Малайзия пойтахти Куала Лумпурда жойлашган Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида Жаҳон чемпионати-2022 ҳамда Осиё кубоги-2023 мусобақалари иккинчи саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккинчи саралаш босқичининг “D” гуруҳидан ўрин олди. Гуруҳда терма жамоамизга Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ҳамда Сингапур термалари рақиблик қилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ЎФА расмий сайтига қуръа ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Қуръа қандай жамоаларни тақдим этишини олдиндан таҳмин қилиб бўлмайди. Шу сабабдан ҳар қандай рақиб билан тўқнаш келишга тайёр туриш лозим бўлади. Жаҳон чемпионати саралаши иккинчи босқичи қуръаси бизга тақдим этган рақибларнинг барчаси ўзига яраша кучли жиҳатларга эга эканини таъкидлай оламан. Ҳеч бир рақибга беписандлик билан қараб бўлмайди. Гуруҳимиздан ўрин олган ҳар бир рақибни ҳурмат қилган ҳолда учрашувларга ҳозирлик кўрамиз. Ўзбекистон терма жамоаси барча учрашувларда мазмунли ўйин намойиш этиб, якунда келаси босқич йўлланмасини қўлга киритиш учун майдонга тушади, - деди мутахассис.

Рейтинг: +193   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика