RU

Последние новости

14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  8 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  63 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   19 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  25 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  2 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3

Достонбек Ҳамдамов: “Футболчилар топширадиган нормативлар дунё амалиётида бор” Новости

Достонбек Ҳамдамов: “Футболчилар топширадиган нормативлар дунё амалиётида бор”

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ҳамда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси Достонбек Ҳамдамов ЎзПФЛ сайтига интервью берди ҳамда ЎФФ ҳамда ЎзПФЛ амалга ошираётган ислоҳотлар ҳақида ўз фикрини билдирди.

“Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳамда Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси томонидан ишлаб чиқилган бир қатор ислоҳотлар ҳақида айтишим мумкинки, бу ўзбек футболи учун фақат фойда. Илгарилари ҳам норматив топширар эдик. Аммо, бу нормативлар назоратга олинмас эди, айтишим мумкин, ҳозирги тест норматив жараёни ЎФФ мутахассислари томонидан назорат қилинса, бунга футболчи ва мураббийлар бироз жиддий эътибор берадилар”, - дейди Ҳамдамов.

“Нормативлар дунё амалиётида бор ва бунга оддий ҳол сифатида қараш мумкин. Аммо, уни назорат қилиб бориш ва футболчилар ўз жисмоний ҳолатлари ҳақида маълумот олишлари ҳам муҳим”.

“Умуман олганда, бу йилги Суперлига баҳслари жуда кескин ва қизиқарли тарза кечиши аниқ. Мухлисларнинг ҳам талаб ва истаклари ҳисобга олинган деб ўйлайман. Улар ҳам кучли ва кескин тарзда ўтказиладиган учрашувларни томоша қилишни хоҳлайдилар. Бу шунингдек, футболчилар учун ҳам ўзига ҳос синов ва рақобатдир. Эндиликда, барча мусобақага жиддий қарайди. Марказий учрашувлар кўпаяди, бу эса чемпионат савияси ўсишига ижобий таъсир қилади”, - дейди Достонбек Ҳамдамов.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика