RU

Последние новости

09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  4 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  1 08:04"Байер"дан хайдаланган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  4 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  7 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  5 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  4 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  22 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  14 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  15 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  46 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  3 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  15

Дахшатли ҳужум чизиғига эга рақиб, "Насаф"ни катта синов кутмоқда Новости

Дахшатли ҳужум чизиғига эга рақиб, "Насаф"ни катта синов кутмоқда

Бугун, 5 март куни ОЧЛ 3-тури доирасида "Насаф" Қатарнинг "Ал Садд" клубини қабул қилади.

"C" гуруҳида 6 очко билан якка пешқадам бўлиб турган қатарликлар Қаршида меҳмон бўлишади. Бу "аждарлар" учун ҳал қилувчи ўйин бўлиши мумкин. Бугун йўқотиладиган очколар "Насаф"нинг гуруҳдан чиқиш имкониятларини кескин пасайтириб юборади. Шу боис Рўзиқул Бердиев шогирдларини ғалабадан бошқа нарса қониқтирмайди.

ОЧЛ-2018
"С" гуруҳи
, 3-тур
"Марказий" стадион, Қарши
05.03.2018. 18:30

"Насаф" (Ўзбекистон) – "Ал Садд" (Қатар)
Бош ҳакам:
Иида Жумпеи (Япония)

Айни пайтда Қарши шаҳрида айни футбол ўйнашга мос об-ҳаво ҳукм сурмоқда. Эрта тонгдан қуёш чарақлаб турибди, шамолнинг тезлиги соатига 25.9 км/соат.

Қарши шаҳридаги ҳаво ҳарорати

12:30. 20 даража илиқ, қуёш. Шамолнинг тезлиги соатига 25.9 км/соат.

18:30. 19 даража илиқ, қуёш. Шамолнинг тезлиги соатига 25.1 км/соат.


Ўйин пайтида ҳам ҳаво деярли шунга ўхшаш бўлади ва бу мухлисларни стадионга тортиши аниқ. Ўтган сафар ёмғир сабаб кўпчилик уйда қолишни афзал билган бўлса, бу сафар ҳаммаси жойида ва бугун ишқибозлар стадионни тўлдиришлари керак. Кеча кечки пайтгача ҳам стадион кассаларидан чипта сотиб олгани келган мухлислар тўхтамаган эди.


Қаршида Хавини кутишган эди...

"Ал Садд" Қаршига испаниялик афсонавий Хависиз келди. Ярим ҳимоячи жароҳати сабаб юртимизга келмади. Бу ҳақда хабар берган эдик.

Қаршида ҳам Хавини кутишган эди. Сабаби, "Насаф" матбуот хизмати Хавининг матбуот анжуманида иштирок этишини кутган ва унинг исми туширилган махсус ёзувни тайёрлаб қўйган экан. Балки, Хавининг келмагани "Насаф" фойдасигадир.



"Насаф"нинг расмий машғулоти

"Насаф" кеча, 4 март куни "Ал Садд"га қарши беллашув олдидан расмий машғулот ўтказди. "Марказий" стадионда кечган машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ бўлди. Шу вақт ичида одатдагидек, дарвозабонлар Санжар Қувватов ва Умиджон Эргашевлар Денис Иванков бошчилигида алоҳида шуғулланишди. Қолган ўйинчилар Рўзиқул Бердиев бошчилигида турли машқларни бажаришди. Қизиб олиш ва кайфиятни кўтаришга мўлжалланган машқларнинг барчаси майдон марказидаги айланадан чиқмаган ҳолда бажарилди. Кейин эса футболчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда "квадрат" ўйнашди.


Машғулотларда мураббийлар ва футболчиларнинг кайфияти  аъло эди. Умид қиламиз, бугун ҳам уларни ана шу кайфият тарк этмайди. Энг муҳими, жамоа ҳужумларини яратишда асосий "фигура" ҳисобланган Драган Черан кеча умумий гуруҳ билан тўлиқ шуғулланди. Кичик жароҳат сабаб маълум муддатни ўтказиб юборган ҳужумчи бугун ўйнаши мумкин назаримизда.


"Марказий" стадион ўйинга тайёр.



Дахшатли ҳужум чизиғига эга рақиб

"Насаф"ни ҳақиқий синов кутиб турибди. "Ал Садд" жамоаси қўрқинчли ҳужум чизиғига эга. Бунақанги ҳужумкор ўйинчилари бор жамоага қарши баҳсда нолга ўйнаш деярли имконсиздек кўринмоқда.

Жамоанинг чап қанот ҳимоясида улкан қоя бор. Абдулкарим Ҳассан номини юртдошларимиз жуда яхши билишса керак. Турли терма жамоаларимиз ва "Локомотив"га қарши ОЧЛ ўйинларида бу футболчининг имкониятларини кўрганмиз. Шахсан мен учун Абдулкарим Ҳассан Осиёдаги энг кучли чап қанот ҳимоячиси. Бўй, гавда, тезлик, ақл, зарба - буларнинг барчаси бор унда. Ҳассан айниқса ҳужумкор планда энг хавфли ҳимоячига айланади. Узоқ масофадан тез-тез зарба бериб туради. Камига айнан унинг қанотида вингер вазифасини Акрам Афиф бажаради. Кўриб турганингиздек, бугун Славко Лукичга жуда кўп иш топилади. Ҳассан-Афиф жуфтлиги айнан унинг қанотидан босим ўтказишади. Ўнг қанот вингери Ҳассан Ал Ҳайдос жуда чаққон ва дриблинги кучли футболчи. Демак, Сайдулло Раҳматовни ҳам яхшигина иш кутиб турибди. Ўртада Али Асад Хавининг йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилади. Асаднинг ўйинларини ҳам кузатиб чиқдим ва айтишим мумкинки, у жамоанинг асосий ўйинчилари қаторига киради ва ҳужумларни бошлашда фаол иштирок этади.

Жамоанинг жазоирлик икки легионери Жугурта Ҳамрон ва Бағдод Баунеджах эса "Насаф" ҳимоячилари учун ҳақиқий бош оғриғи бўлади. Уларнинг ҳар иккиси рақиб жарима майдончаси ичида қўрқинчли кучга айланади. Эпизодларни ҳал қилишда жуда кучли. Мана шу икки жазоирликни ёпиш осон бўлмайди. Айниқса, Бағдод Баунеджахни ушлаш осон эмас. Оёқ билан ҳам, бош билан ҳам жуда яхши ўйнайдиган Бағдодни Игорь Голбандан бошқаси ёпа олмаса керак. Бугун Голбаннинг энг асосий вазифаси айнан 11-рақамли ҳужумчини зарарсизлантириш бўлади менимча. Агар бизнинг жамоаларда ҳам мана шундай ҳужумчилар бўлганида, биз ҳам ОЧЛ ғолиблиги учун ҳотиржам кураша олган бўлардик.


"Ал Садд"нинг ҳимояси ҳужумичалик дахшатли эмас. Ҳимояни ёриб ўтиш мумкин, дарвозабон ҳам тасанноларга лойиқ демаган бўлардим. Жамоанинг қатор ўйинларини кузатиб шунга амин бўлдимки, қатарликлар дарвозабони узоқдан йўлланадиган зарбалар олдида кўп бор ожиз қолар экан. Айниқса, узоқ пастки бурчакка ерлатиб бериладиган зарбалар унинг энг катта ожиз нуқтаси. Қатар чемпионати марказий ўйинида "Дуҳайл"га қарши беллашувда у ана шундай иккита бир хил голни ўтказиб юборди. Демак, бугун "Насаф" футболчилари узоқдан кўпроқ зарба беришлари керак. Драган Черан ва Азизжон Ғаниевларнинг қандай зарбалари бор эканлигини инобатга олган ҳолда, бу вазифа уларнинг чекига тушишини айтган бўлардим.

Кўриб турганингиздек, бугун "Насаф"ни жуда катта синов кутиб турибди. Жиддий рақибга қарши баҳсда вазифа уддаланадими ёки йўқ буни вақт кўрсатади. Мухлислардан стадионни тўлдириб ўтган ўйиндагидек олқишлаб туришларини сўраган бўлардим. Зеро, мухлис тўла стадионнинг тинимсиз олқишлаши футболчиларга жуда катта ижобий таъсир кўрсатади. Ишқибозлар олқиши ўйинчиларга яхшигина куч бўлишини кўп бор футболчиларнинг ўзларидан ҳам эшитганмиз. Ғалаба учун фақат футболчилар эмас, мухлисларнинг олқиши ҳам зарур. Айни бугун стадионни лиқ тўлдирадиган кун. Барча футбол шайдоларини "Марказий" стадионга чорлаймиз ва уйга ҳуш кайфиятда қайтишингизни тилаб қоламиз.

Стадионда кўришгунча!


Толибжон Қосимов

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика