RU

Последние новости

08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  2 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  12 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  2 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  6 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  167 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  6 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  15 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3

Даврон Файзиев: "Локомотив" футболчилари ОЧЛдаги ўйинларда доим фейр-плейга амал қилишарди" Новости

Даврон Файзиев: "Локомотив" футболчилари ОЧЛдаги ўйинларда доим фейр-плейга амал қилишарди"

"Сўғдиёна" - "Локомотив" (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Даврон Файзиев қатнашди.

"Локомотив"дек жамоага қарши баҳсда устунлик қилганимиз биз учун катта шараф. Тўхтаб қолишимиз керак эмас. Қийин ўйин бўлди, умуман охирги пайтда бизда осон ўйин бўлмаяпти. Баҳсларга бой қизиқарли ўйин бўлиб ўтди. Битта вазият мухлисларнинг ғазабига сабабчи бўлди. Майли бу футбол. Бу хато аввало бизнинг хато. Йигитларим қўрқмасдан ўз ўйинларини кўрсатишди. Биз ғалабага лойиқ эдик. Футбол шундай ҳолатлар билан қизиқ. Ишлашда давом этамиз", - дейди Даврон Файзиев.

"Локомотив" футболчилари ОЧЛдаги ўйинларда доим фейр плейга амал қилишганди. Бугун эса негадир бундай бўлмади. Бизнинг футболчи ерда ётган вақтда рақиб гол уриб кетди. Балки ўша футболчи жиддий жароҳат олган бўлсачи? Биз ҳужумга ўтсак ҳам бўларди, аммо жабрланган футболчига ёрдам бериш учун тўпни аутга чиқариб юборилганди.

Темур Ҳакимов 3 кун олдин машғулотда тиззасини қайириб олганди. Намангандаги баҳсда жуда яхши ўйнаганди. Ҳакимовдан тайёрмисан деб сўрагандим. У тайёрман деб жавоб берганди. Ҳакимовнинг ностандарт ҳаракатлари учун майдонга туширдим. Аммо жароҳати барибир сезилиб турди. Акмал Холмуродов ўтган ўйинда қизил карточка олгани туфайли бугун тушмади. Жиямуродов қаттиқ истималади ва бугун сал ўзига келди.

Эртага "Ал Наср" "Локомотив" билан ўйинда шундай ҳаракат қилса "Локомотив" мухлислари қандай ҳолатга тушишаркин? Рақиб сафда юлдуз футболчилар жуда кўп эди. Бўлар иш бўлди, мен "Локомотив"га Осиё чемпионлар лигасида омад тилайман. Гуруҳдан кейинги босқичга чиқишига тилакдошман. Барча клубларимиз плей-оффга чиқишини истайман, - дейди Файзиев.

"Сўғдиёна" матбуот хизмати

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика