RU

Последние новости

21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   0 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  2 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  4 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  3 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  3 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  14 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  23 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  25 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  50 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10

Cоcа Cоlа Суперлигаси. Забиҳилло Ўринбоевга аталган оқшомда "Металлург" "Олимпик"ни мағлуб этди Новости

Cоcа Cоlа Суперлигаси. Забиҳилло Ўринбоевга аталган оқшомда "Металлург" "Олимпик"ни мағлуб этди

Бугун Cоcа Cоlа Суперлигасининг 13-тури якунланади.

Турнинг сўнгги учрашувида “Олимпик” “Металлург”ни меҳмон қилади. 

Cоcа Cола Суперлигаси. 13-тур 26 июнь, душанба 

ОЛИМПИК — МEТАЛЛУРГ 1:2 (ТУГАДИ)

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Обид Жумаев, Жасур Рустамов, Достон Раҳмонов

 ВАР: Азиз Асимов 

АВАР: Кристина Середа 

Назоратчи: Дмитрий Роман 

Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Гол: Жасур Жалолиддинов 28, 1:0, Забиҳилло Ўринбоев 65, 1:1, Забиҳилло Ўринбоев 81, (1:2)

"Олимпик": 1. Шукрон Йўлдошев, 2. Саидазамат Мирсаидов, 4. Одилбек Абдумажидов, 6. Беҳзод Шамсиев, 8. Нодирбек Абдихаликов ( 15. Мустафо Абдуманнопов,71), 10. Фарруҳбек Муҳторов (21. Муҳаммадазиз Иброҳимов, 65) 11. Отабек Жўрақўзиев, 17. Темур Мамасидиқов ( 9. Муҳаммадали Ғиёсов, 71), 30. Жасурбек Жалолиддинов, 37. Алишер Одилов, 44. Асадбек Раҳимжонов

Захира: 13. Ҳамидулло Абдунабиев,14. Абдураҳмон Садуллаев, 18. Сардорбек Маҳмудов, 28. Рустам Жаҳонов, 29. Искандар Бўсинов, 88. Азамат Абдурашидов

"Металлург": 87. Акмал Ортиқов, 4. Керим Палич, 7. Ҳусниддин Ғофуров, 9. Забиҳилло Ўринбоев, 10. Бектемир Абдуманнонов ( 6.Худойшукур Сатторов, 88), 11. Дамир Темиров, 14. Аброрбек Тошқўзиев,  17.Владислав Касминин, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 23. Беҳруз Шодмонов (30.Иброҳим Ибрагимов, 46), 91. Марко Обрадович (25.Шаҳзоджон Неъматжонов, 46)

Захира: 99.Владимир Вагин, 19.Эргаш Исмоилов, 20.Далер Шарипов, 21.Абдужалил Маназаров,  33.Иван Ёсович, 66.Иззатилло Пўлатов

Огоҳлантириш: Беҳзод Шамсиев  ("Олимпик") 16, Дамир Темиров ("Металлург") 21, Иззатилло Пўлатов ("Металлург") 63, Акмал Ортиқов

Четлатиш: Ҳусниддин Ғофуров ("Металлург")

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ



Учрашув якунланди. 

90+4. ЗАРБАААА. Мустафонинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди. Тўсинга мукофот пули "Металлург"дан. 

90+1. ЎЗГАРИШ. "Металлург", Дамир Темиров ўрнига Абдужалил Маназаров тушди. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

88. ЎЗГАРИШ. "Металлург", Бектемир Абдуманнонов ўрнига Худойшукур Сатторов тушди. 

83. Қойил "Металлург"!

81. ГООООООООООООЛ. "Металлург" барибир иккинчи голни урди. Забиҳилло Ўринбоев курашда рақиб футболчисидан қочиб дарвозага 20 метрлардан аниқ зарба йўллади. 

77. ЗАРБААААА. Темировнинг зарбасини Юлдашев қайтарди. 

73. Норсафаров 2 дақиқа ўтиб ВАРни кўрди ва "Металлург"нинг иккинчи голини бекор қилди

70. ГОООООООООООООООЛ. Яна стандарт, яна "Металлург", яна гол. Дамир Темировнинг жаримадан ичкарига узатиб берган тўпини Касминин боши билан голга айлантирди. 

65. ГОООООООООООООООЛ. СУПЕРГОООООООЛ. Забиҳилло Ўринбоев Жалолиддинов жавобан у ҳам жарима зарбасини голга айлантирди. 

65. ЎЗГАРИШ. "Олимпик", Фарруҳ Муҳторов ўрнига Муҳаммадазиз Иброҳимов тушди. 

63. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Металлург" захирасида ҳакам эътироз билдирган Иззатилло Пўлатов огоҳлантирилди. 

57. ЧЕТЛАТИШ. Норсафаровнинг ёнгинасида Ҳусниддин Ғофуров "Олимпик" футболчиси Нодирбек Абдихаликовга жуда хавфли чиқиб келди. Ҳакам шу заҳоти қизил карточкасини чўнтагидан олди. 

53. Мамасидиқов яна зарба бериб кўрди. У бугун тиним билмаяпти. 

48. Мамасидиқовнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

46. ЎЗГАРИШ. "Металлург", Марко Обрадович ўрнига Шаҳзод Неъматжонов, Беҳруз Шодмонов ўрнига Иброҳим Ибрагимов тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

42. "Олимпик" тўпни назорат қилмоқда. 

36. "Металлург" ҳужумлари ўхшамаяпти. 

28. ГОООООООООООООЛ. СУПЕРГООООООООЛ. ЖАСУРГОООООООЛ. Жасур Жалолиддинов "Металлург" дарвозасига белгиланган жарима зарбасини Акмал Ортиқов қўриқлаётган дарвозанинг бурчагига жойлаб қўя қолди.


24. Ҳужум ташкил қилишда икки жамоада ҳам муаммолар кўп бўляпти. 

21. ОГОҲЛАНТИРИШ"Металлург", Дамир Темиров

18. Меҳмонлар кетма кет стандарт вазиятлардан фойдалана олишмади

16. Ўнг қанотда "Олимпик" жарима майдончаси чизиғига яқин жойда "Металлург" жарима зарбаси ишлади. Беҳзод Шамсиевга сариқ карточка кўрсатилди. 

11. ВАР қарори тингланди. "Металлург" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолган. Қизил эса бекор қилинди. 

9. Норсафаров ВАРда ўтирган ҳамкасби Асимов билан маслаҳатлашмоқда. 

7. ЧЕТЛАТИШ. "Олимпик" футболчиси Асадбек Раҳимжонов Бектемирни тўхтатиб қолгани учун четлатилди. ВАР эшитилмоқда. 

5. "Олимпик"ҳужум уюштирди. Мамасидиқовнинг зарбаси кучсиз чиқди. Ортиқов ўз ўрнида. 


- Учрашув бошланди. 

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика