RU

Последние новости

02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  12 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  1 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  8 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  1 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  3 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  29 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  175 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  40

«Цементчи»: Эртага «Қўқон-1912» ёшлари билан ўйнаймиз Новости

«Цементчи»: Эртага «Қўқон-1912» ёшлари билан ўйнаймиз

Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси Фарғонада ўтказилган “Вилоят ҳокими кубоги-2017” турниридан сўнг уч кунлик қисқа таътилга чиққан эдилар.

Шундан сўнг жамоа аъзолари яна ўз қароргоҳига йиғилиб машғулотларни давом этирдилар. Ушбу иккинчи йиғин давомида жамоа “Цементчи-2”, Фарғона футбол терма жамоаси ва “Тошлоқ” жамоаларига қарши назорат учрашувларини ўтказдилар. Энди жамоа аъзолари эртага Қўқон шаҳридаги “Кимёгарлар” стадионида “Қўқон-1912” жамоаси ёшларига қарши синов назорат учрашувида майдонга тушадилар. Бу жамоани Фарғонадаги сўнгги назорат учрашуви бўлиши мумкин. Шундан сўнг жамоа йиғинни Тошкентда давом эттиради.

Жамоа аъзолари 23 февраль куни Тошкент сафарига жўнаб кетади. Мураббийлар пойтахтдаги йиғинда бир қатор олий ва биринчи лига жамоаларига қарши майдонга тушишни режага киритганлар. Жумладан “Цементчи” Тошкентда  “НБУ-Осиё”, “Локоматив БФК”, “Бунёдкор” ёшлари, “Суғдиёна” яна йиғин давомида режага киритиладиган бир қатор жамоаларга қарши назорат учрашувини ўтказадилар. Таркибда ўзгаришлар бор. Жамоа таркиби ва ундаги ўзгаришлардан пойтахтдаги йиғин давомида маълумот бериб борамиз.

“Цементчи” матбуот хизмати
Зухриддин Абдуллажонов

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика