RU

Последние новости

21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  20 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  5 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  456 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30

Биринчи лига. Иккинчи босқичдаги клуб тўпурарлари ҳақида Новости

Биринчи лига. Иккинчи босқичдаги клуб тўпурарлари ҳақида

Якунига етган биринчи лиганинг иккинчи босқичида ўз клублари сафида тўпурарлик қилган футболчиларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Зеро бу билан олий лига клубларининг мураббийларига қандайдир кўмагимиз тегар. Бундан ташқари ишқибозлар учун ҳам ўз севимли клубининг тўпурари ҳақида билиш қизиқ бўлиши турган гап.

Иккинчи босқич тўпурари Шохруз Норхонов бўлди. “Обод” жамоасининг 22 ёшли ҳужумчиси ўзи ҳисобига 17та гол ёздириб қўйишга эришди. Ажаб эмаски Норхонов яқин орада ОТЖдан ҳам чақирув олса. 

Шохруз Норхонов

Ундан кейинги ўринни эса Достон Тошматов эгаллади. “Зомин” таркибида сўнгги уч йилдан буён тўпурарлик маҳоратини кўрсатиб келаётган ушбу футболчини ҳам келаси йил олий лигада кўрсак ажаб эмас.

Кучли учликни – Темур Ҳакимов, Элёр Акбаров ва Олим Навкаров якунлаб беришди. Мухлисларга яхши таниш бўлган ушбу футболчилар жорий мавсум клуби учун кўплаб голларни урган холда, қимматли очколарни тақдим этишди. 

Акмал Жўрабоев

Кўрамиз бу номлардан қайсиларини келаси йил элита клубларида учратар эканмиз.

Биринчи лига билан хайрлашган Бухоронинг “Ғиждувон” жамоасида бу йил ҳам Мансур Отақулов тез-тез ўзини эслатиб турди. Биринчи лига тоифасида тажрибали бўлган Отақуловни келаси мавсум элитанинг бирор-бир клуби йиғинда синаб кўрса мақсадга мувофиқ бўларди. Хар холда бекордан-бекорга тўпурарлар рўйхатида юрмагандир. Боз устига аутсайдер жамоа сафида ўйнаб бундай натижа қайд этиш қийин. 

Мансур Отақулов

Иккинчи босқичда ўз клуби сафида энг кўп гол урган футболчилар
1. “Обод” – Шохруз Норхонов 17та
2. “Оқ-тепа” – Темур Ҳакимов 12та
3. “УзДонгЖу” – Акмал Жўрабоев 9та
4. “Цементчи” – Элёр Акбаров 12та
5. “Зомин” – Достон Тошматов 16та
6. “НБУ-Осиё” – Олим Навкаров 12та
7. “Хоразм” – Темур Бекжонов 7та
8. “Ёзёвон-Л” – Бекзод Махпралиев 7та
9. “Пахтакор-2” – Беҳруз Содуллаев 6та
10. “Насаф-2” – Илҳом Алижонов 3та
11. “Косонсой” – Абдураззоқ Жўраев 7та
12. “Машъал-2” – Аслиддин Абдиев 5та
13. “Орол” – Жавлон Пиримбетов 3та
14. “Хотира-79” – Шохжаҳон Аббосов 7та
15. “Локомотив-БФК” – Ҳаётбек Сотволдиев 4та
16. “Ғиждувон” – Мансур Отақулов 8та


Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика