RU

Последние новости

18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  5 17:00Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1 (матнли трансляция)  11 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  2 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2

Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз" Новости

Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"

ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Қатар учрашувидан сўнг терма жамоамиз устози Тимур Кападзе ва ярим ҳимоячи Азизбек Турғунбоев фикрларини билдирди.

"Ҳаммани ғалаба билан табриклайман. Байрам байрамдек бўлди. Ўйинимиз ҳам, натижа ҳам яхши кўриниш олди. Халқимизни Жаҳон чемпионатига чиққанимиз билан яна бир бор муборакбод этаман",- дейди Тимур Кападзе. 

"Барчани чин қалбимдан табриклайман. Бизга ишонч билдирган қўллаб қувватлаган ғалабамизга шерик бўлганларга раҳмат айтаман",- дейди Азизбек Турғунбоев. 

- Жаҳон чемпионатига тайёргарлик режаси қандай? Маълумотларга қараганда CAFA мусобақаси ва Америка жамоалари билан ўйнар эканмиз... 

- Бор эътиборимиз БАА ва Қатар билан ўйинларга қаратилган эди. Албатта, Жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлаймиз. Ўйлайманки, мусобақага яхши тайёргарлик кўрамиз. 

- Ҳужумда бирданига 2 та ҳужумчидан фойдаланиш ёки бошқа тактикалар ҳақида фикрингиз...

- 3 талик ёки 4 талик тактикада ўйнашимиз борасида кўп ўйладик. Бугун йигитлар рақибга имконият беришмади, ўйинни назорат қилишди. Албатта, таркибдаги футболчиларимиз соғ ва саломат бўлиб турса, ҳолати яхши бўлса, ротациялар қиламиз, турли тактикалардан фойдаланамиз. 

- Шу пайтгача терма жамоада вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи ролида эдингиз. Шартнома борасида раҳбарият билан гаплашиб олдингизми?

- Бу саволни раҳбариятга берганингиз маъқул

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика