RU

Последние новости

23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  0 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  1 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  9 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  85 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  5 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  5

Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти Новости

Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти

"Челси" собиқ эгаси Роман Абрамович Лондон клубининг 2022 йил май ойида сотилиши тарихини ҳикоя қилувчи китоб учун Ник Пьюруолга берган интервьюсида ўзининг футболдаги эҳтимолий келажаги ҳақида фикр билдирди.

"Балки кунлардан бир кун шундай вазият вужудга келарки, мен ўйинга келиб, яхшилаб хайрлашишим мумкин бўлар, лекин бундан ортиқ эмас. Мени футбол клубидаги ҳеч қандай лавозим, айниқса, профессионал фаолият қизиқтирмайди.

Агар бирор нарсани ўзгартира оладиган ташаббус бўлса, эҳтимол академиялар ва ёшларга ёрдам бериб, қийин аҳволдаги оилалардан чиққан инсонларга кўпроқ имкониятлар яратишим мумкин эди. Аммо клубга эгалик қилиш ёки унда профессионал фаолият юритиш масаласига келсак, мен бу ишга чек қўйганман", – деди Абрамович.

Аввалроқ "Челси" "Милан" дарвозабони Майк Меньян бўйича сўнгги таклифни юборган эди. 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика