"Барселона" президентлигига яна бир номзод Месси учун режаларини маълум қилди
01 ноя 2020 11:54
Новости
"Барселона" президентлигига яна бир номзод Месси учун режаларини маълум қилди
"Барселона" президентлигига номзод Хорди Фарре клубнинг келажакдаги ривожланиши учун аниқ тасаввурга эга эканлигини маълум қилди.
Интервьюда у ўзининг шахсий қизиқиши Лионель Месси билан умрбод муддатга шартнома имзолашлигини айтди.
"Тез орада иш бошлаймиз, чунки биз сайловларга унинг қолишига аминмиз деган фикрда келмоқдамиз. Бизда Лео билан умрбод муддатга шартнома имзолаш бўйича режа бор. У клубда қанча хоҳласа, шунча қолади", - дейди Фарре.
Бундан ташқари, Фарре Месси "Барселона"ни яхлит лойиҳа сифатида кўришини ва икки брендни бирлаштириш ниятида эканлигини айтди.
"Бизда "Барселона" ва Лионель Мессини брендини бирлаштириш бўйича иқтисодий лойиҳа бор. Биз Мессини янги Майкл Жордан қилишимиз мумкин".
Комментарии