«Барселона» ўз тарихида 7-марта йилни “Камп Ноу”да мағлубиятсиз якунлади
22 дек 2019 07:30
Новости
«Барселона» ўз тарихида 7-марта йилни “Камп Ноу”да мағлубиятсиз якунлади
Испания чемпионатининг 18-турида “Барселона” ўз майдонида “Алавес” билан куч синашди.
“Камп Ноу”да кечган қизиқарли баҳсда майдон эгалари йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. 2019 йилда “Барселона” ўз майдонида кечган баҳсларда бирор маротаба ҳам мағлуб бўлмади, дея хабар бермоқда испаниялик статистикачи Алексис Мартин-Тамайо ўзининг Твиттердаги саҳифасида. “Камп Ноу”д кечган 28 та учрашувнинг 24 тасида каталонияликлар ғалаба қозонган бўлишса, 4 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 81-20.
Барселоналиклар бу каби натижани 7-бор қайд этишмоқда. Бунгача “Барселона” 1957, 1959, 1968, 1974, 1975 ва 2011 йилларда ҳам йилни ўз майдонидаги беллашувларда мағлубиятсиз якунлагади.
Айни пайтда Вальверде жамоаси Испания чемпионати турнир жадвалида 30 очко тўплаб пешқадамлик қилишмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Суперлига. Шиддатли кечган Пойтахт дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди
Комментарии