RU

Последние новости

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  15 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  1 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  13 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  20 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   12 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  7

Айман Ал Ҳаким: "Ўзбекистон ушбу босқичдаги энг кучли жамоалардан бири" Новости

Айман Ал Ҳаким: "Ўзбекистон ушбу босқичдаги энг кучли жамоалардан бири"

Ўзбекистон - Сурия учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар устози Айман Ал Ҳаким қатнашди.

“Эртага бизни қийин ўйин кутиб турибди. Чунки Ўзбекистон терма жамоаси кучли рақиб. Эртанги баҳс биз учун катта синов бўлади. Шунга қарамай биз бор имкониятимизни ишга соламиз. Сабаби бу босқичдаги ҳар бир ўйин, ҳар бир очко жамоалар учун ўта муҳим”, - дейди бош мураббий.

"Албатта эртага катта ўйин кутиб турибди. Биз учун бу босқич катта синов. Мамлакатимизда юзага келган сиёсий қийинчиликлар туфайли эртага ғалаба қозонишга уринамиз", - дейди жамоа сардори Абдулраззоқ Ҳуссайин.


- Сурия терма жамоаси охирги 5 ой ичида ўзгардими?

- Агар охирги ойларни инобатга олсак. Жамоага бир икки янги футболчилар қўшилди. Аммо Сурия терма жамоасининг ўзаги ўзгармади. Учинчи босқичда биз янги кучлар билан ўйнашимиз керак бўлади. Рақиблар жуда кучли.


- Сурия ўтган босқичда Сингапур билан ўйинларда кичик ҳисобларда ғалаба қозонганди. Камбоджа ва Афғонистон эса йирик ҳисобларда мағлуб этилди.

- Сингапурга қарши ўйинлардан олдин биз қийин шароитларда тайёргарлик кўргандик. Афғонистон эса биз билан ўйинга шундай вазиятда тайёргарлик кўрганди.


- Сурия бир неча кун олдин Тожикистон билан ўйнади. Учрашувда ҳисоб очилмади. Ўша ўйинда ҳимочилар ҳаракатидан қониқдингизми? Эртага улар майдонга тушадими?

- Биз Тожикистон терма жамоасини ҳурмат қиламиз. Лекин бу жамоа Ўзбекистон, Япония ёки Корея билан тенг эмас. Бу ўйинда биз янги номларни синовдан ўтказдик. Ҳар бир ўйинга алоҳида таркиб билан тайёргарлик кўрамиз. Ўша ўйиндаги футболчилар эртага ҳам майдонга тушади демаган бўлардим.


- Тожикистон билан ўйинда Ўзбекистонга қарши учрашувдан олдин ҳимоядаги ҳаракатларни синовдан ўтказдингизми?

-  Бу фақатгина ўртоқлик учрашуви эди. Расмий ўйин ва ўртоқлик учрашуви ўртасида катта фарқ бор. Тожикистонга ютқазсак ҳам хафа бўлмасдик. Биз Ўзбекистон билан ўйинга тайёргарлик кўрдик.


- Эртага Ўзбекистон фаворитми?

- Албатта футболда қоғозда фаворит деган тушунча бор. Лекин футболда олдиндан ҳеч қачон натижани олдиндан тахмин қилиб бўлмайди.


- Сурия уй ўйинларини Макаода ўтказадиган бўлди. Макао Хитойга яқин мамлакат. Хитой гуруҳимиздан бор. Бу таклиф кимдан чиқди?

- Охирги уч ой ичида биз уй ўйинларини қаерда ўтказиш борасида муаммога учраб келаётгандик. 10 кун олдин Макаодан хат келди ва шу ерда ўйнашга қарор қилдик. Бироқ сўнгги кунларда у ерда ҳам ўйнамаслигимиз мумкинлиги ҳақида хабарлар чиқди.


- Сурияда Умар Харбин каби ёш иқтидорлар бор. Лекин футболчилар асосан ўртамиёна клубларда ўйнашмоқда...

Абдулраззоқ Ҳуссайин: - Балки бу мамлакатимиздаги нотинч вазият туфайли бўлиши мумкин. Олдин Европада ўйнаган футболчилар бор эди. Ҳозир ҳам Саудия Арабистонида ўйнайдиган футболчилар бор. Футболчилар оиласини ўйлаб Суриянинг ўзида ёки унга яқин мамлакатларда ўйнашга қарор қилишмоқда.


- Ўзбекистон сафида қайси футболчиларни хавфли деб ҳисоблайсиз?

- Бу жуда кучли жамоа ҳисобланади. Бу битта ёки икки футболчидан иборат эмас. Бу жамоа сифатида кучли ҳисобланади. Ўзбекистон ушбу босқичдаги энг кучли жамоалардан бири.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика