"Арсенал" Мудрик учун "Шахтёр"га 70 млн евро таклиф қилди. Клублар бонусларни муҳокама қилмоқда
13 янв 2023 14:05
Новости
"Арсенал" Мудрик учун "Шахтёр"га 70 млн евро таклиф қилди. Клублар бонусларни муҳокама қилмоқда
Лондон клубидан учинчи юриш.
"Арсенал" "Шахтёр"га вингер Михаил Мудрикнинг трансфери бўйича расмий таклиф билан чиқди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, лондонликлар тахминан 70 миллион евро тўлашга, шунингдек, шартномага бонусларни киритишга тайёр.
Томонлар битимга қандай қўшимча тўловларни қўшиш мумкинлигини муҳокама қилишда давом этмоқда.
22 ёшли футболчи жорий мавсум Украина чемпионатида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ "Арсенал" "Челси"нинг Мудрикка бўлган қизиқишидан хавотирда эмаслиги айтилган эди.
Похожие новости
championat.asia
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии