RU

Последние новости

21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  0 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  6 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  5 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  9 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  25 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  6 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  26

Анвар Бердиев: "Кераксиз вазиятларда очко йўқотганимиз бизга панд берди" Новости

Анвар Бердиев: "Кераксиз вазиятларда очко йўқотганимиз бизга панд берди"

А ПРО-Лига 27-туридан ўрин олган “Истиқлол” – “Оқ-тепа” (5:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Анвар Бердиев сайтмизга интервью берди.

- Анвар ака, 27-тур учрашувлари якунига кўра, “Истиқлол” жамоаси А ПРО-Лигада 2-ўринни қўлга киритиши аниқ бўлиб улгурди. Ушбу натижа билан табриклаймиз...
- Авваламбор, табрик учун раҳмат! Жорий мавсум биз учун оғир ўтди. Бизни охирги турда “Шўртан”га қарши қийин учрашув кутиб турибди. Очиғи бугун “Хоразм” ўз майдонида “Шўртан”ни мағлуб этганини сиздан эшитдим. А ПРО-Лигада иккинчи ўрин ёмон натижа эмас. Ҳаммага маълум А ПРО-Лигада кучли жамоалар жам бўлган.

Ушбу натижа билан жамоамизнинг барча аъзолари ва мухлисларимизни табриклайман. Шунингдек жамоамизни мунтазам равишда қўллаб-қувватлаб келаётган хомийимизга, жамоамиз раҳбариятига миннатдорчилик билдираман.

Мавсум аввалида жамоамизга А ПРО-Лигада ғолиб чиқиб, Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган эди. Афсуски, бу вазифани уддалай олмадик. Ўша иккинчи давра бошида “Оқ-тепа”га ўз майдонимизда мағлуб бўлганимиз, шунингдек уй учрашувимизда “Машъал” жамоасига ютқазганимиз бизга якунда 1-ўринни олишимизга тўсқинлик қилди. Кераксиз вазиятларда очко йўқотганлигимиз бизга панд берди.

Яна бир бор жамоамиз раҳбарияти ва хомийларимизга, жамоамиз мухлисларига ўз миннатдорчилигимни билдираман, – дейди Анвар Бердиев.

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика